«Сафо айвони»
Ҳамза Муҳаммад Буқарий (1932 – 1983)нинг «Сафо айвони» романи дастлабки саудия адабий автобиографик насрий асарларидан бири бўлиб, Саудия Арабистони адабиётидан ўзбек тилига таржима қилинган кам сонли асарлардандир.
Бу ихчам ва кенг қамровли бадиий асар ўқувчини ўтган асрнинг 30 — 60 йилларида муқаддас Маккаи мукаррамадаги муҳитга олиб киради, уни оддий маккалик оиланинг урф-одатлари, эътиқодлари, Макка мактабидаги таълим тизими билан таништиради. Муаллиф ўқувчига асар бош қаҳрамони улғайишининг босқичлари – болалиги, ўсмирлиги ва ёшлигини биргаликда бошдан кечиришга имкон яратади.
Ҳамза Муҳаммад Буқарийнинг «Сафо айвони» («Сақифат ас-Сафа») романи 1983 йил Ар-Риёддаги «ар-Рифаи» нашриётида чоп этилган биринчи нашри асосида ўзбек тилига таржима қилинди
Муаллиф: Ҳамза Муҳаммад Буқарий
Арабчадан таржимон: Муртазо Сайдумаров
Нашриёт: «O'qituvchi»
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 168 бет
ISBN: 978-9943-22-377-6
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
- Stock: йўқ
- Код: 3083
- Вазни: 0.15кг
- ISBN: 9789943223776