«Қалбнинг давоси»
Бутун дунёда «Ҳужжатул Ислом» номи билан улуғланиб келаётган Имом Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳнинг асарлари муқаддас Ислом динимизнинг асосини ёритиб беришда неча асрлардан бери қимматли манба вазифасини ўтаб келмоқда.
Қўлингиздаги ушбу «Қалбнинг давоси» номли рисолада дунёнинг ёмонликлари, нафснинг тарбияси, риёнинг оқибатлари, қаноатли бўлиш, тавозенинг фазилати, кибрнинг давоси ва бошқа зарурий мавзуларда сўз юритилиб, улар ўқувчига содда ва равон услубда баён қилиб берилган.
Инсоннинг қалби доимо ислоҳга муҳтож бўлади. Шу жиҳатдан алломанинг қалбни турли хасталиклардан даволаш борасидаги изланишлари барча даврлар учун дастуруламал вазифасини ўтаб келмоқда.
Ушбу китоб орқали илмингизни янада бойитган ҳолда, қалбингизни яхшиликлар сари йўналтириб, ботиний оламингизни Аллоҳнинг марҳамати ила ислоҳ этасиз, иншааллоҳ.
Муаллиф: Абу Ҳомид Ғаззолий
Нашриёт: «Munir» нашриёти
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 октабрдаги 03-07/6264-сонли хулосаси асосида тайёрланди
- Stock: йўқ
- Код: 3464
- Вазни: 0.45кг
- ISBN: 9789943694330