Menu
Your Cart

«Қалбингни уйғот»

«Қалбингни уйғот»
йўқ

«Қалбингни уйғот»

Бугунги кунда инсонларни ташвишга солаётган муҳим масалаларни аниқлаш, бу борадаги фикрларини муҳокама қилиш учун ёшлар билан гоҳ талабалар турар жойида, гоҳ конференция залларида тез-тез учрашиб тураман. Ҳар сафар ёшларга қараганимда улар «ўзлари тушуна оладиган» тилда суҳбат эшитишни хоҳлаётганларига гувоҳ бўламан, айниқса, мавзу диний мазмунда бўлса. Бугунги ёшлар қалбга сингиши осон бўлган, ўз ҳаётида акс эттириш қийин бўлмаган, уларни камситмайдиган, аксинча, уларнинг ички оламини аниқ тасвирлаб бера оладиган равон тилли суҳбатларга муҳтож. Бугунги кунда ўзини улардан катта олиб маъруза қилиш услуби ёшларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Аксинча, уларни тушунишларини ва бошқалар уларга ҳукм қилмасликларини хоҳлашади. Шунинг учун маъруза қилувчи инсон Исломни қийин қилиб кўрсатувчи мураккаб жумлалар ўрнига Ислом асослари сингдирилган замонавий ҳикоялар ҳамда қувноқ мисоллар билан бойитилган услубдан фойдаланишлари керак. Тажрибам шуни кўрсатадики, бугунги ёшлар ҳеч қачон амалга ошириб бўлмайдиган узоқ ва кераксиз мақсадлардан эмас, аксинча, яқин келажак учун қўйилган кичик режалардан ва ўзлари қила оладиган нарсалардан кўпроқ хайратда қолишади. Шунингдек, бой шахсий тажрибага таянган ўз-ўзини танқид қилиш услуби ҳам фойдали бўлади. Агар маърузачи ўзгаларнинг «мукаммал» ва «ибратли» ҳаёт йўли ҳақида тинмай гапираверса, ушбу «мукаммаллик» ва «комиллик» назариясига йўғрилган нутқ бироз муддатдан кейин эшитувчини умуман қизиқтирмай қўяди. Шу билан бирга, замонавий асрда технология бизга тақдим этаётган чексиз имкониятларга назар солсак, бизга ушбу тамойилларни ўзида жамлаган самимий ва ақлли услублар зарурлигига амин бўламиз. Чунки бугунги ёшларимизнинг эски ва қалин китобларни ўқиб бош қотиришларига вақтлари ҳам, иштиёқлари ҳам йўқ. Шунинг учун ҳам биз Ислом динининг асл тамойил ва гўзалликларини ёшларимизга юксак илтифот билан тақдим этишимиз керак. Агар буни «Ислом тилини қайта тиклаш» дейиш жоиз бўлса, айнан шундай қилишимиз керак.

Муаллиф:
 Нуъмон Алихон
Таржимонлар: Муҳаммад Шох Иброҳим, Комил Умар
Нашриёт: «Kitobdornashr»
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 224 бет
ISBN: 978-9943-8644-9-8
Ўлчами: 60х84 1/16
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Қалбингни уйғот»
44 500 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 4079
  • Вазни: 0.21кг
  • ISBN: 9789943864498
Сотилган сони: 49
Кўрилган сони: 10054
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.