Menu
Your Cart

«Ойнур»‎

«Ойнур»‎
«Ойнур»‎
йўқ
«Ойнур»‎
«Ойнур»‎

«Ойнур»‎
(Эрк ва миллат ошиғидан ҳуррият ҳақида гўзал роман)

    Ўсмир болакайнинг ойдек суянчиғи, болалик хотиралари қатидаги қадрдони - геолог қиз Ойнур билан ўтган кунлари тасвирланмиш ушбу китобда замона носозликлари, нопок кимсалар қилмиши рўй-рост қаламга олинади. Одам бир умр ёлғонлар ичида яшаб, унинг нағмаларига овуниб, суяниб яшаши - фожиа. Гул умринг ёлғонлар ичида соврилиб, олчоқлар қўлида эрмакка айланиши эса икки карра азоб. Атрофидагиларга ойдек нур таратиб, тафти билан ёнидагиларни иситишга - сўзламак, исён қилмак, курашмакка ундаган Ойнурнинг қисмати шундай кечди. Илми билан кўкка парвоз килди-ю, жоҳилларнинг силтаб-юлқилашидан кулдек тўзғиди. Саҳро бағридан илм, нажот излади-ю, охири топгани хўрлик, изтироб, беадоқ ёлғон ва ўлим бўлди.

    «Оврўпача кийинган, кийинганда ҳам охирги урфда (модада) кийинган бу қиз бизникига келганда ертўламиз ёришиб кетарди... Мен ғариб яшаганимиздан уялардим. Онамнинг ҳам юз-кўзида шу ифода кезарди. Ойнур илк танишганларида ўзларининг асл қиёфаларини яширадиган кишилар туридан эмасди. Билъакс, табиатан қандай бўлса, ўзини шундай тутарди» дея алқанган қизгинанинг ёлғончи муттаҳамлар сабаб бевақт ерпарчин бўлиши асарни нуқтама-нуқта, ҳеч бир сатрини қолдирмай ўқишга чорлайверади. Муаллифнинг тахир хотиралари орасидан сизиб чиққан сатрлар фикр-ёдингизни банд этиши, ўйга толдириши, қаҳрамонлар қисматига шерик бўлишга ундаши аниқ. «Ойнур» бир қизнинггина қисмати, ёзуғи, дарди эмас, балки миллат, жамият, халк кўргилиги фожиасидир.
 
Муаллиф: Эврил Турон
Нашриёт: «Akademnashr»
Номи: Ойнур
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 208 бет
ISBN: 978-9943-6502-8-2
Ўлчами: 84x108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ойнур»‎
28 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 2835
  • Вазни: 0.42кг
  • ISBN: 9789943649866
Сотилган сони: 1
Кўрилган сони: 105