«Ан-Наъйм ул-Кабир»
(Арабча-ўзбекча луғат)
(60 мингга яқин сўздан иборат)
Ушбу «Ан-Наъйм ул-Кабир» арабча-ўзбекча луғат «Ан-Наъйм» арабча-ўзбекча луғатининг (Тошкент, Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2003) тўдирилган ва тузатилган вариантидир. Луғатнинг бу нашрига аввалги нашрда мавжуд бўлмаган саккиз минга яқин сўз ва иборалар киритилган. Шунингдек «Ан-Наъйм» луғати таркибига кирган етти мингга яқин сўзнинг янги маънолари кашф этилиб, луғатга киритилган, иллюстрация ҳарактердаги мисоллар билан маънолар конкретлаштирилган. Бу янги киритилган сўзларнинг айрим қисмини арабий историзм ва архаизмлар, киши номлари ва географик атамалар ташкил этади.
Ушбу нашр арабшунослик ва исломшунослик соҳаларида иш олиб бораётган мутахассислар, устозлар, таржимонлар, шу соҳада таълим олаётган талабалар билан бирга араб тили тарихи лексикаси, географик атамалари, киши номлари, араб халқи этнографияси бўйича иш олиб бораётган илмий тадқиқотчиларга мўлжалланган. Шунингдек, бу луғатдан туркий тиллар тарихи, форс-тожик тиллари, ҳинд тили бўйича мутахассислар ҳам фойдаланишлари мумкин.
Ушбу луғатни нашр этиш Наманган Давлат университети филиология факулътети ўқув-услубий кенгашининг 2012 йил 29 августидаги йиғилишида маъқуллаган.
Муаллиф: Луғатни тузувчилар гуруҳи
Нашриёт: «Muharrir nashriyoti»
Ҳажми: 806 бет
Сана: 2021 йил
ISBN: 978-9943-6837-8-5
Ўлчами: 84×587 1/32
Муқоваси: қаттиқ
- Stock: Мавжуд
- Код: C765
- Вазни: 1.65кг
- ISBN: 9789943683785