Menu
Your Cart

«Одам бўлиш қийинми?»

«Одам бўлиш қийинми?»
«Одам бўлиш қийинми?»
Янги
«Одам бўлиш қийинми?»
«Одам бўлиш қийинми?»

«Одам бўлиш қийинми?» 

Одам боласи ўзининг қадр-қиммати ва фазилатлари билангина одам. Агар шу хусусиятлари йўқолса, ундай одамни одам дейишга тил бормайди...
Ушбу китобда одамзоднинг буюк хилқат эканига урғу берилаётгани унинг номидан ҳам кўриниб турибди. Одам бўлиш осон ёки қийинлиги ҳақидаги савол ўртага ташланар экан, муаллиф миллий-маърифий қадриятлар ҳамда узоқ йиллик ҳаётий тажрибалари асосида жавоб беришга ҳаракат қилган. Инсоннинг маънавий ва моддий турмуш тарзини тўғри йўлга солиш, намунали одоб-ахлоқ эгаси бўлиш шартлари, одамийлик хусусиятларини ўзида сақлай олишнинг йўриқлари, одамнинг оила ва жамиятдаги ўрни, руҳий олами, маънавияти ва дунёқараши каби масалалар тўғрисида холис фикр юритилади, баъзи бир мулоҳазалар ортидан тавсиялар берилади.
Шунингдек, китобда одамнинг соғлом турмуш тарзига риоя қилиб, тана саломатлигини сақлаб, зарарли одатлардан фориғ бўлиб, умрини узайтириш борасида ҳам сўз боради.
Хуллас, китобда «Одам бўлиш осонми?» деган саволга жавоб ахтариб, бу иш унчалик осон эмаслиги таъкидланади, ҳақиқий инсон бўлиш учун нималар қилиш кераклиги тушунтирилади.
Китоб инсонийлик хислатларига бефарқ бўлмаган барча ўқирманлар учун қизиқарли ва самарали бўлади деган умиддамиз.

Муаллиф: Абдулла Рустамов
Нашриёт: «Muharrir nashriyoti»
Сана: 2025 йил
Ҳажми: 336 бет
ISBN: 978-9910-716-60-7
Бичими: 14x21 см (84×108 1/32)
Муқоваси: қаттиқ 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Одам бўлиш қийинми?»
48 000 сўм
  • Stock: Сотувда бор
  • Код: 5968
  • Вазни: 0.38кг
  • ISBN: 978-9910-716-60-7
Сотилган сони: 0
Кўрилган сони: 26