









«Обрўпарастлик ва риё»
Оламда бир хусусият борки, ундан бутун башарият жирканиб, ўзини ўшандай сифатга эга бўлган кимсалардан олиб қочишга ҳаракат қилади. Бироқ айтганимиз қабиҳ хусусиятга эга бўлган айрим шахслар, бу разил йўлларида бардавом ҳолда фасодларга ботиб ҳаёт кечираверадилар. Бу ёмон хусусиятнинг номи риё бўлиб, у ўз соҳибини ўзига сездирмаган ҳолда ботқоқликнинг тубига қадар ботириб бораверади.
Асарда мазкур иллатнинг кўринишлари ва унинг муолажалари зикр этилган, шу билан бирга, китобда обрўпарастлик ҳам мазаммат қилиниб, ундан халос бўлиш йўллари чиройли услубда кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 19 августдаги № 02-07/5062-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
МУНДАРИЖА
Муқаддима
Машҳурлик ва улуғликни қоралаш
Танилмаслик фазилати
Обрўпарастликни қоралаш
Обрўпарастлик маъноси
Обрўпарастликнинг ёқимли экани ва қалбни ундан халос қилиш йўллари
Ҳақиқий комиллик ва ҳақиқати бўлмаган хаёлий комиллик
Таҳсинга сазовор ва қораланган обрў-эътибор
Инсон мақтов ва олқишларни ёқтириши, нафс ундан лаззатланиши, табиат унга моил бўлиши, танқидни, ўзгалар тарафидан қораланишни ёқтирмаслик сабаблари
Обрўпарастликни даволаш
Мақтовни севиш ва танқидни ёқтирмасликни даволаш
Мақтов ва қоралашга нисбатан инсонларнинг ҳолати
Риё мазаммати
Риёнинг ҳақиқати ва риё қилинадиган амал
Риёнинг даражалари
Риёнинг учинчи рукни риёкорнинг қасд қилган нарсаси
Чумоли ўрмалашидан ҳам махфий бўлган яширин риё
Яширин ва очиқ риёдан амалларни ҳабата қиладиган ва қилмайдиганлари
Риёнинг давоси ва қалбни муолажа қилиш
Ибодатларни ошкор қилишга берилган рухсат
Гуноҳни яширишга рухсат этилгани, ўзгалар гуноҳидан инсонларнинг хабардор бўлиши ва унинг устид мазаммат қилишлари макруҳ экани
Риё ва унинг офатидан қўрқиб, ибодатни тарк этиш
Халқнинг кўриши таъсирида бандада пайдо бўладиган ибодатдаги фаолликнив дуруст ва дуруст бўлмаган жиҳатлари
Амалга киришишдан олдин ва кейин лозим бўладиган нарсалар
- Stock: Мавжуд
- Код: 5526
- Вазни: 0.22кг
- ISBN: 9789910906053