«Нубувват булоғидан қирқ ҳадис шарҳи»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кундалик ишларидаги суннатларини ўрганиб, бу борадаги маълумотларни тўплаб, тақдим этишни мақсад қилдик. Аллоҳ таоло бу мўжазгина рисоламизни барчамизга манфаатли қилсин. Ушбу китоб Имом Нававий томонидан тузилган “Ҳадиси арбаъин”нинг таржимаси ва изоҳидир. Муаллиф Аҳмад Лутфий Қозончи томонидан ҳадисларнинг ҳар бирига шарҳлар бериб ўтилади. Уларни шарҳлашда Қуръон оятлари ва улуғларнинг мавзуга доир ҳикматларидан ҳам фойдаланилган. Китобдаги ҳадислар Ислом оламида машҳур ҳамда маъно кўлами орқали мусулмон кишининг икки дунёсига фойдали бўлган амалларни бажаришда дастуруламал вазифани ўтайди, иншааллоҳ.
Муаллиф: Аҳмад Лутфий Қозончи
Таржимон: Фирдавс Мирзо
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 6 февралдаги 01-07/785-сонли хулосаси асосида тайёрланди