Menu
Your Cart

«Никоҳ ахлоқи»

«Никоҳ ахлоқи»

«Никоҳ ахлоқи»
Оила деган тушунча ўз маъносини йўқотиб бораётган айни даврда жамиятимиздаги муаммо ва камчиликлар илдизи қидирилса, ҳар қандай зийрак инсон англай оладики, оилаларимиз маърифат ўчоғи деган шарафли номдан анчайин йироқлашиб кетди. Никоҳ бу хайр - яхшилик дейдилар, бироқ замона зайли билан никоҳ кўпчилик учун ўзига хос бир «фронт майдонига» айланиб қолгандек. «Муҳташам ахлоқ» китобининг «Никоҳ ахлоқи» бўлимида оила мустаҳкамлиги йўлида эътиборга олиш лозим бўлган ишлар гўзал тарзда ёритиб берилган. Никоҳдан сўнг ва янги бир оила остонасида илк ойларда бошланадиган синов-имтиҳонлар, келин-қайнона, куёв- қайнона, қайнота муносабатлари, солиҳ ва солиҳа эр-хотинлик масалалари юзасидан атрофлича сўз юритилади. Ушбу китоб ҳар қандай ўқувчига никоҳ ваколат эмас, бурч эканлиги, ундан соясиз кунда сўралишини, Меҳрибон Роббимиз бу мақомни ҳузур ва сакинат олишимиз учун туҳфа этганини, бироқ оиламиз ҳузур маскани ёки унинг акси бўлишига ўзимиз сабабчи бўлишимизни яна бир бор ҳис эттира олишига ишонаман!


Муаллиф: 
Муҳаммад Амин Йилдирим
Таржимон: Умида Шуҳратулла, Наргиза Эшқулова
Нашриёт: «Zumar»
Ҳажми: 176 бет
Сана: 2023 йил
Бичими: 84×108 1/32
ИСБН: 978-9943-8769-6-5
Муқоваси: юмшоқ

Мундарижа

І БЎЛИМ

Қадри ва масъулиятлари жиҳатидан никоҳ

Оила қуришдан мақсад нима?

Маваддат ва Ҳубб

Оила қуриш ўзи нима?


II БЎЛИМ

Никоҳда каромат, никоҳсизликда эса фалокат бор

Никоҳ ўзи нима?

Никоҳда тенглик масаласи (Куфувват)

Баъзи олимлар нима учун уйланмади?

Никоҳга сабабчи бўлиш

Куёв тарафга совчи бўлиш

Никоҳда розилик


III БЎЛИМ

Никоҳ бу мустаҳкам таъминот ва оғир лафздан иборат

Уйланиш ниятида қарашнинг ўлчови


IV БЎЛИМ

«Асри Саодат» мисолида Тўй

Суннатга мувофиқ тўй қандай бўлиши керак?

Суннатга мувофиқ тўйда нималар бўлмаслиги керак?


V БЎЛИМ

Ўрнак шахсиятлар

Беқиёс ахлоқ


VI БЎЛИМ

Дунёнинг энг қимматбаҳо хазинаси солиҳ ва солиҳа жуфтдир


VII БЎЛИМ

Набавий мадрасадан: Комил эр-хотин бўлишнинг йўллари

Набавий Мадраса

Мўъжизавий ҳаёт

Уч муҳим ҳодиса

Талоқ ҳодисаси

Таҳрим ҳодисаси

Ийло ҳодисаси

Биз учун ибратлар


VIII БЎЛИМ

Саодат Асрида оила турлари ва кўпхотинлик масаласи

Кўпхотинлик масаласи

Ислом даврида кўпхотинлик бирдай давом этдими?


ІX БЎЛИМ

Турмуш бу тақдирми ёки танлов?
Турмуш тақдирми ёки танловми?

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Никоҳ ахлоқи»
31 500 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4124
  • Вазни: 0.17кг
  • ISBN: 9789943876965
Сотилган сони: 28
Кўрилган сони: 5937
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.