Menu
Your Cart

«Совчиликдан турмушга қадар»

«Совчиликдан турмушга қадар»
«Совчиликдан турмушга қадар»
«Совчиликдан турмушга қадар»
«Совчиликдан турмушга қадар»

«Совчиликдан турмушга қадар»

Муаллиф ҳақида

Китоб муаллифи Доктор Мухаммад Жосим ҳафизаҳуллоҳ 1384 ҳижрий (1965 милодий) йилда Кувайтда туғилган. Кувайт университетининг ҳуқуқ ва қонунчилик факультетида ўқиб, бакалавр дипломини қўлга киритган. Кейинчалик «Эр-хотинлик сирларининг Қуръон ва суннатда ёритилиши» мавзусида магистрлик ишини ёзган. Докторлик диссертацияси учун мавзу сифатида «Болада лидерлик хусу сиятини тарбиялаш услуби»ни танлаб, докторлик илмий даражасига эришган. Доктор илмий фаолияти давомида бир қатор йўналишларда хизмат қилган. Жумладан, Кувайт шаръий маҳкамасида қози бўлиб ишлаган. Олим ҳозирги кунда сермаҳсул илмий ишлар билан банд. Унинг оилавий масалаларда маслаҳат беришга йўналтирилган бир қанча ширкатлари мавжуд. Айниқса «ар-Риёда» номли муассасаси халқ орасида машҳур. Доктор Муҳаммад Жосимни дунё нафақат диний уламо, балки қа лами ўткир ёзувчи сифатида ҳам яхши танийди. Шайх 2014 йилда энг яхши араб адиби сифатида Шайх Солим Али ас-Собаҳ муко фоти билан тақдирланган. Ундан олдинроқ, аниқроғи, 2003 йилда Майкрософт компанияси Доктор Муҳаммад Жосимни Яқин Шарқда технологиялардан муваффақиятли фойдалана олган инсон сифатида мукофот билан тақдирлаган. Бундан ташқари, олим бир қатор халқаро ҳамда давлат мукофотларига сазовор бўлган. Шайх ҳазратлари ҳозирги кунда радио ҳамда газета ва оммавий ахборот воситаларининг бошқа турлари орқали халққа оилавий масалалар ҳамда фарзанд тарбиясида амалий кўрсатмалар бериб келмоқда.

Муаллиф:  Доктор Муҳаммад Жосим
Нашриёт: "Nasim Kutub"
Сана: 2025 йил 
Ҳажми: 288 бет 
Ўлчами: 14.4x21.6
Бичими: 60×90 1/16
ISBN: 978-9910-8781-0-7
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 11 январдаги 03-07/159-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

МУНДАРИЖА
Биринчи қисм СОВЧИЛИК ВА УНАШТИРУВ
Унаштирувни бекор қилиш ҳақида ўйлаб кўришга ундайдиган 9 сабаб
Совчилик вақтидаги кўз илғамас 10 ёлғон
Катта ҳаёт остонасига қадам қўяётганларга
муҳим 26 савол
Эр-хотин фарқли бўладиган 6 жиҳат
Икки ёш учун ижтимоий синов
Воқеликка тўғри келмайдиган хаёллар турмушни пароканда қилади
Эркак кишилар ҳурматни шундай тушунишади
Мен мунтазам равишда беҳаё фильмлар кўраман
Бунинг ечими борми?
Оилавий ҳаётни узайтирадиган 9 кўникма!
Оила қуриш арафасидагилар учун трилогия
Машҳур йигитнинг саволи
Куёв шокда!
Турмушингизга рахна соладиган 10 вазият
«Ҳам чиройли ҳам ақлли қиз топиш қийин-да!»
Бир қиз мурожаати
Агар шу каби йигитлар қизингизга совчи юборса
рози бўлармидингиз?!
Мен интровертман
«Хулқи гўзал бир қиз бор, аммо онаси уни тўлиқ назорат қилади. Шу қизга уйлансам бўладими?»
Ичкуёвликка рози бўлайми?
Қуръони Каримда эр-хотинлик алоқаси муҳаббат билан сифатланмаганининг боиси нима?
Иккинчи қисм ТУРМУШ
Эркакларнинг аёлларни мақташ борасидаги қарашлари
Аёллар эксплуатацияси! Уялинг, эркаклар!
Дара кетган оиланинг давом этишига сабаб бўладиган ўн жиҳат 
Муҳаббатни қандай қилиб асраб-авайлаш мумкин?!
Хиёнат ёхуд лайлак ҳақидаги ҳикоя
Иккинчи рўзғорда қандай қилиб муваффақиятга эришиш мумкин?
Уйланиши учун куёвга 50 доллар «маҳр» берган аёл
Мен бўғилиб қолдим! Уйим куйди, нима қилай?!
Пашша ёки сичқон. Қай бири афзал?
Оилавий муаммоларингизни ечишда ҳадя беришни синаб кўринг
Орадан олти ой ўтиб турмуши изига тушиб кетди
Уйдагиларидан хавфсираб ими-жимида уйланиб олган йигит
Оилалилар учун муҳим уч маълумот
Ўзини ёлғиз ҳис қилаётган аёл билан бўлган суҳбат
Оилавий муаммолар ечими учун услубий харита
Твиттердан тўғри фойдаланишга оид беш ҳаётий ҳикоя
Эр-хотинлик алоқаларининг узилишига сабаб бўладиган беш жиҳат
Одамларнинг гап-сўзидан қўрқиб қизининг ҳаётини
барбод қилган она
Аёлларида мавжуд камчиликларни тузатиш учун
зукколик ила ёндашган эркаклар
Намоз бир-ла дуолар сабабидан инъом этилган эр
Эримга гап йўқ! Лекин кўнглим бошқасида
Эрим боқибеғам киши, нима маслаҳат берасиз?
Турмуш ўртоғим асабий! Мени тинмай уради, шундай бўлса ҳам, уни севаман, қандай йўл тутсам бўлади?
Хотинларга ёқадиган еттита гап!
Эркаклар эшитишни яхши кўрадиган еттита гап
Бошқалар сизга хўжайин бўлишни ёқтиришининг аломатлари
Турмушдаги кўрсаткичларнинг пастлашидан хабар берувчи ишоралар
Аёлнинг дипломатияси ҳамда заковатига доир олти ҳикоя
Муносабатларингизни асраб, муҳаббатингизнинг давомийлигини таъминловчи 6 услуб.
Турмушингизни қувватлашингиз телефонингизни зарядлашдан кўра муҳимроқдир
Эрининг телефонини яширинча текширгани учун 10 000$ жарима
Турмуш учта йигирмаликдан иборат. Уларнинг нима эканини биласизми?
Аёлимнинг ойлигида менинг ҳам ҳақим бор дейдиганларга беражак жавобим
Эрим иккинчи хотинга уйланиб олган!
Эримда кўнглим йўқ, уйим бузилиб кетмасайди
Эр-хотинлик муаммолари асносида қандай гаплашасиз?
Қандай қилиб онангиз ҳамда аёлингизни биринчи рақамга олиб чиқишингиз мумкин?
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларига бўлган муҳаббатларини қандай ифода қилганлари
Турмушингизда сиртлон каби бўлманг
Эр-хотин бир-биридан беркитадиган қандай сирлар мавжуд?.
Аёл киши қачон оилавий тушкунликка тушади?. Қачон қаттиққўлликка рухсат этилади?.
Эркак киши оиласидан қачон совийди?.
35 йилдан кейин ўз ечимини топган муаммо
Эркак зотини қандай тушунамиз? У эгоистми?.
Бу каби золим эр ҳақида ҳеч эшитганмисиз?.
Шу ҳолда ҳам эр-хотинлик алоқаларини давом
эттириш мумкинми?
Бу кишилар раҳбарликка ҳақлими?
Қирқ ёшдан кейин турмуш ўзгариб қоладими?
Турмуш бир тарафлама муҳаббат билан ҳам
давом этиши мумкинми?

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Совчиликдан турмушга қадар»
66 000 сўм
  • Stock: Сотувда бор
  • Код: 6103
  • Вазни: 0.27кг
  • ISBN: 9789910878107
Сотилган сони: 1
Кўрилган сони: 252