Menu
Your Cart

«Сиз қандай яшамоқчисиз?»

«Сиз қандай яшамоқчисиз?»
«Сиз қандай яшамоқчисиз?»
«Сиз қандай яшамоқчисиз?»
«Сиз қандай яшамоқчисиз?»

«Сиз қандай яшамоқчисиз?»

Бу кўҳна заминда ҳар куни миллионлаб чақалоқ дунёга келади ва деярли шунча одам бу фоний дунё билан хайрлашади. Бунинг орасидаги муддат эса «ҳаёт» деб аталиб, ҳар бир инсон уни ўз билганича ёки бошқаларнинг тажрибасига суянган ҳолда яшаб ўтади. Ана шу ҳаётда қандай кун кечирган маъқул? Умринг поёнида афсус-надомат чекмаслик учун турмушда нималарга эътибор бериш керак? Бахтли, тўкин ва осойишта ҳаёт кечиришнинг биз билмаган синоатлари ҳам борми? Яқинда “HILOL-NASHR” нашриётида чоп этилган ёзувчи Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг “Сиз қандай яшамоқчисиз?” китобидан ана шу саволларга бир қадар жавоб топишингиз мумкин.

Китоб мазмунли ҳаёт кечириш, бахтли-саодатли бўлиш, турмуш машаққатларини енгиш, саломатликни асраш, ҳалол йўл билан бойиш, оила фароғати, эр ва хотин муносабатлари, қиз ва йигитларни турмушга тайёрлаш, маънавий ва руҳий оламни бойитиш каби кўплаб ҳаётий мавзуларни қамраб олади. Инсоннинг руҳий оламини инкор этиб, фақат моддиятни тарғиб қиладиган ғарб дунёсида тинмай нашр этилаётган ҳамда кишиларга ҳақиқий бахт-иқболга эришиш йўлларини ўз андозалари орқали кўрсатадиган китоб ва дастурлардан фарқли ўлароқ ушбу китобда соф инсоний муносабатлар, асл қадриятлар, иймон-эътиқоднинг тамал тошлари ҳақида сўз юритилади.

Муаллиф ҳақида: Аҳмад Муҳаммад Турсун (Турсунов Аҳмад Мамажонович) 1949 йили Наманган шаҳрида туғилган. 1967 йилдан буён матбуотда фаолият олиб боради: «Наманган ҳақиқати» газетасида турли вазифаларда, «Наманган атласи», «Ирфон», «Таржимон», «Суҳбатдош», «Ҳайрат» газеталари бош муҳаррири бўлиб ишлаган. 2003-2010 йилларда «Ҳидоят» журналида бўлим муҳаррири бўлди. Маълум вақт нафақада бўлди. 2014 йилдан буён «Ҳилол-нашр» нашриётининг муҳаррири. Элликка яқин бадиий, илмий-маърифий, публицистик китоблари нашр этилган. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси.

 

Муаллиф: Аҳмад Муҳаммад Турсун
Номи: Сиз қандай яшамоқчисиз?
Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёт-матбааси
Сана: 2023 (2021) йил
Ҳажми: 640 бет
ISBN: 978-9943-7032-1-6
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқоваси: Қаттиқ


МУНДАРИЖА

1. ФАРОҒАТ ИЗТИРОБЛАРИ
Асаб бузишга арзимайди
Кўча тасодифларга тўла…ми?
Ризқ барибир келаверади
Ўтган ишга салавот
Тушкунликка ўрин йўқ!
Кимлигингизни билиб олинг
Дунё ўзи шундай қурилган
Айтилган сўз
Нафс хуружига қарши
Энг оғир йўқотиш
Муроса қилишни билинг
Одам ажрата оласизми?
Сўнгги сўз
2. БОЙЛАР ВА КАМБАҒАЛЛАР
Бойлик яхшими ё камбағаллик?
Муҳаммадшокир отанинг уйи
Бир восита холос
Бойлар кўпроқ йиғлашади
Камбағаллик айб эмас
Мол-дунёнинг хатари
Ўрнак олинг, ибратланинг!
Бойлар ва камбағаллар
Бойлар ва бойлик мадҳи
Исроф саховат эмас
Иззат қаноатдадир
Бойишнинг йўли кўп
Сахийлар ва бахиллар
3. МУРОСА САНЪАТИ
Нина билан қурилган қаср
Тотувлик заволи
Кўп нарса эркакка боғлиқ
Ихтилоф айбдорлари
Қайнона она эмасми?
Келинлик масъулияти
Турмушга тайёрмисиз, қизлар?
Жуфтлар тўқнашуви
Бахтнинг баҳоси қанча?
Кундошлик «бало»ми?
Хайрли «қасос»
Хатолар... хатолар...
Оталар ва болалар
Пайхон далалар
Ўзингизни бошқара олинг
Худбинлик ва хусумат
4. МАЪНАВИЙ ЗИЁФАТ
Одоб нима дегани?
Одобнинг боши – салом
Чиройли хулқ сафоси
«Киришга рухсат этинг»
Ота-она ризоси
«Жаннат райҳонлари»
Тотувликка не етсин!
Мажлис қурмоқчи бўлсангиз
Кўча томошахона эмас
Меҳмон отангдай улуғ
Ён қўшни – жон қўшни
Бемор ҳолини сўранг
«Либосларингизни чиройли қилинглар»
Енглар, ичинглар, аммо
Кўп уйқу – умр заволи
Тил офатлари
«Ҳаё яхшилик келтиради»
Поклик – инсонийлик
Сафар қилинг – саломат бўласиз
Таъзия уч кун
Савдо одоблари
5. ЯШАШНИНГ ОСОН ЙЎЛИ
«Жуда қийналиб кетдим...»
Яшашнинг маъноси
Ҳаёт роҳатдангина иборатми?
Воз кеча олинг!
Бошқаларга ўхшашга уринманг
Пойганинг қаерида чопган маъқул?
Орзуларни жиловлаш
Ёрдамни кимдан кутасиз?
Тотувлик кушандаларидан бири
Нима деса, деяверсин
Неъматлар бахт омили эмас
Баланд дорга... осилинг
6. ТАНСИҲАТЛИККА НЕ ЕТСИН!
Сабаб ва имкониятлар
«Дард берувчи ҳам...»
Касаллик қандай келади?
Аввало шамоллашдан сақланинг
Дармондориларда гап кўп
Комил табобат
Табиат – шифокор
Яшаш учун енг
Саломатлик «кушандалари»
Фойдали тажрибалар
Умринггизга барака!
Афзали – табиийлик
Беминнат «табиб»
Ичимиздаги «душманлар»
Сўнгги сўз
7. ИЛЛАТЛАР – ҲАЁТ ЗАВОЛИ
Белдаги белбоғ қани?
Узоқнинг буғдойидан...
Шудгордаги қуйруқлар
Тийиқсиз шаҳват домида
Лоқайдлик балоси
Худбинликнинг касри
Миллатнинг фожиаси
Дабдабабозлик касали
Аввал ўзингни ўзгартир
Китобхон халқнинг лоқайд ворислари
Муаллиф ҳақида

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Сиз қандай яшамоқчисиз?»
68 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 301
  • Вазни: 0.90кг
  • ISBN: 9789943703216
Сотилган сони: 436
Кўрилган сони: 81447
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.