Menu
Your Cart

«Ёш бола деманг уларни...» (Бола тарбиялаш санъати)

«Ёш бола деманг уларни...» (Бола тарбиялаш санъати)
йўқ

«Ёш бола деманг уларни...»
(Бола тарбиялаш санъати)

Халқ орасида ҳаммамизга маълум бўлган бир ибора бор: «Бола-да, эсдан чиқарворади...» Бола катталар томонидан қанчалик хафа қилинса ҳам, эртасига ҳеч нарса бўлмагандек яна ўша катталар атрофида парвона бўлаверади. Болалардаги бу ҳолат биз катталарни алдаб қўяди, негаки биз уларни кечаги воқеаларни унутиб юборибди, деб ўйлаймиз. Аслида ундай эмас. Боланинг ақли унутса ҳам, ҳис-туйғулари ҳеч нарсани унутмайди. Зеро, инсоннинг болалиги ақл билан ўрганиш эмас, балки ҳис-туйғулар билан шахсиятини шакллантириш давридир. Мисол учун, қоронғидан қўрқиш ақл билан боғлиқ эмас, уни руҳиятнинг жароҳатланиши десак ҳам бўлади... Ёки тирноқ тишлашни ақл билан изоҳлаб бўлмайди, бу ҳолат руҳий заифликнинг ташқи кўриниши ҳисобланади. Бошқачароқ мисол келтирсам, жаҳли чиққан болани ақлий насиҳатлар билан тўхтатиб бўлмайди. Чунки унинг ички дунёсида рўй бераётган жараёнлар катта куч билан вулқондек ташқарига отилаётган бўлади. Шу ва яна бошқа барча ижобий-салбий ҳис-туйғулар болалик чоғларданоқ шаклланиб боради. Бола эркалатилса, эркатой бўлади, ҳадеб айбланаверса, ўзини айбдор деб билади ёки у қадрланмаса, қадрсизлик туйғуси билан улғаяди. Эътибор берилган, қадрланган бола эса азиз ва қадрли бўлади. Болага баҳо бериш унга эҳсон эмас, балки инсон сифатида энг табиий ҳаққи хисобланади.
Бир сўз билан айтсак, келажак «Ҳа, энди бола-да» деб беэътибор бўлмаган ота-она ва тарбиячилар билан бунёд бўлади.


Муаллиф: 
Адем Гунеш
Турк тилидан таржимон: Нодир Шамс
Нашриёт: «Янги аср авлоди»
Ҳажми: 192 бет
Сана: 2021 йил
Бичими: 84×108 1/32
ИСБН: 978-9943-20-891-9
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ёш бола деманг уларни...» (Бола тарбиялаш санъати)
27 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 3323
  • Вазни: 0.20кг
  • ISBN: 9789943208919
Сотилган сони: 51
Кўрилган сони: 20779
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.