Menu
Your Cart

«Муҳаммадга (алайҳиссалом) яқинлар»

«Муҳаммадга (алайҳиссалом) яқинлар»
«Муҳаммадга (алайҳиссалом) яқинлар»
Янги
«Муҳаммадга (алайҳиссалом) яқинлар»
«Муҳаммадга (алайҳиссалом) яқинлар»

«Муҳаммадга (алайҳиссалом) яқинлар»

КИРИШ

Биз ни пайғамбарлар афзали – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари қилиб яратган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар айтамиз. Охирзамон Пайғамбари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар, у зотнинг саҳобалари, у ҳамнафас яшаб, яқин бўлиб, барча машаққатларга чидаб, динни соф ҳолда кейинги авлодга етказган саҳобалар розияллоҳу анҳумга саломлар бўлсин. Саҳобалар розияллоҳу анҳум “Муҳаммад алайҳиссалом мадрасаси”ни битириб, бутун дунёга устоз, намуна бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрганган илм, одоб, шижоат, сабр, раҳм-шафқат билан ҳаммани лол қолдирдилар. Ушбу китобни саҳоба бўлишни орзу қилган барча инсонларга бағишлаймиз. Чунки улар бу дунёда Набий алайҳиссаломни кўришдек неъматга эришолмаганини билишади. Қалбларида хурмо пояcининг интиқлигидек, балки ундан-да кучлироқ соғинчи борларга ва у зотни Уҳуд тоғидан ҳам ортиқ яхши кўрадиганларга… Улар бир жонсиз жамодот, сизлар эса тирик инсонсиз! Шунингдек, ушбу китобни барча-барчага бағишлаймиз. У зот билан Ҳавзи Кавсар бўйида учрашиш иштиёқи қалбингизга сокинлик берсин! Сиздан кейин яшаймизми? Имом Моликнинг “Муватто” асарида келади: “Набий алайҳиссалоту вассалом саҳобаларига: ‘Мендан кейин нималар қилишингизни билмайман’, дедилар. Абу Бакр Сиддиқ йиғлади, сўнг яна йиғлади. Сўнг: ‘Сиздан кейин яшаймизми?’ деди. Салом бўлсин Сизга, эй саййидимиз, раҳнамомиз, шафоатчимиз ва бошдаги тожимиз! Туғилган кунингизда ҳам, вафот этган кунингизда ҳам ва қайта тириладиган (қиёмат) кунда ҳам Сизга салом бўлсин. Соф ақидага эришишимиз учун Тоиф ва Уҳудда тўккан қонингизга ҳам салом бўлсин. “Аллоҳим, умматим, Аллоҳим, умматим!” дея дуо қилиб, тунги намозларда шишиб кетган оёқларингизга салом бўлсин. Сизга салом бўлсин, Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг: “Биз сени, албатта, умматинг…”

Нашрга тайёрловчилар Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори, профессор
Нашриёт: «Muruvvatli-dil» press нашриёти
Ҳажми: 320 бет
Сана: 2025 йил 
ISBN: 978-9910-8182-6-4
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 17 декабрдаги 03-07/7349-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Муҳаммадга (алайҳиссалом) яқинлар»
48 000 сўм
  • Stock: Сотувда бор
  • Код: 6445
  • Вазни: 0.46кг
  • ISBN: 978-9910-8182-6-4
Сотилган сони: 0
Кўрилган сони: 43