Menu
Your Cart

Абдул Азим Зиёуддин

Абдул Азим Зиёуддин

Абдул Азим Зиёуддинхўжа ўғли Усмонхўжа ўғли Саидаҳмадхўжа ўғли Тўрахўжа ўғли…

Туғилган санаси: милодий 1974 йил 14 сентябр, ҳижрий 1394-йил 27-шаъбон.

Туғилган жойи: Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри.

1981-1991 йиллари ўрта мактабни тўлиқ ўқиб тамомлаган.

1991-1994 йиллари Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” мадрасасида таҳсил олган.

1994-1997 йиллари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таҳсил олган.

1997-2005 йиллари Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби лавозимида ишлаган.

2002 йилдан Тошкент ислом институтида ўқитувчилик фаолиятини бошлаган.

2007 йили “islom.uz” портали “Тошкент 2007 – Ислом маданияти пойтахти” шиори остида ўтказилган “Диёнат пойтахти” танлови ғолиблари рўйхатидан жой олган.

2009 йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти ва барча ўрта махсус ислом билим юртлари ўқитувчилари ўртасида ўтказилган “Йил ўқитувчиси – 2009” якуний босқичида биринчи ўринни эгаллаб, биринчи даражали диплом билан тақдирланган.

2009 йили “islom.uz” портали томонидан ташкил этилган “islom.uz – 1430” танлови ғолиблари рўйхатидан жой олган.

2009-2012 йиллари Тошкент ислом институти “Диний фанлар” кафедраси мудири лавозимида ишлаган.

2011 йили “islom.uz – 1432” танловида “Сийрат бўйича қилган тадқиқотлари учун” фахрий ғолиб деб топилган.

2011-2014 йиллари иккинчи мутахассислик учун Тошкент давлат шарқшунослик институтининг “Жаҳон сиёсати ва тарих” факультети, “Марказий Осиё халқлари тарихи” йўналишида ўқиб, қўшимча бакалаврлик даражасини олган.

2012 йил 21 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” маркази сертификатига эга бўлган.

2014-2016 йиллари Тошкент давлат шарқшунослик институтининг “Жаҳон сиёсати, тарих ва фалсафаси” факультети, “Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқотлар” йўналиши бўйича магистратурада ўқиб, магистрлик даражасини олган.

2015 йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Энг яхши мақола муаллифи” мақтов ёрлиғи билан тақдирланган.

Ҳозирда “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси, Сийрат фани устози.

Қолаверса, Ўзбекистон халқаро ислом академиясидаги докторантурада мустақил изланувчи.

Brand: «Shamsuddinxon Boboxonov» Код: 889
«Сийрат солномаси»(плакат)Ушбу сийрат солномасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидаги энг муҳим ҳодиса ва воқеалар берилган. Унда пайғғамбарликдан олдинги ҳаёт, макка ва мадина даври йиллар кетма-кетлигида берилган. Плакат асл нархи 11,000 сўм, 3000 сўм махсус қути учун қўшила..
8 500 сўм
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт» Абдул Азим ЗИЁУДДИН қаламларига мансуб "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт" номли китоб. Муаллиф муқаддимаси Алҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн, вассолату вассаламу ъала Росулиҳи Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.Қўлинг..
4 500 сўм
25 дан 26 гача кўрсатиляпти. Жами 26 та (3 саҳифада)