Menu
Your Cart

«Исломий молиялар ва банк тизими»

«Исломий молиялар ва банк тизими»
йўқ

«Исломий молиялар ва банк тизими» китоби.

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси сони бугунги кунда 30 млн. кишидан ошиб кетди. Аҳолининг қарийб 95%и мусулмонлардир. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасининг маълумотига кўра, 16 хил конфессияга мансуб бўлган 130 дан ортиқ миллат ва элатларнинг мавжудлиги давлат ва ҳукуматнинг диний соҳага бўлган эътиборини янада оширади. Дин ишлари қўмитаси ҳузурида Конфессиялар ишлари жамоатчилик кенгаши ташкил этилган ва етакчи диний ташкилотлар раҳбарлари унинг аъзолари ҳисобланади. Мамлакат ҳудудида мусулмонларнинг 2037 та масжиди, 16 конфессияга тааллуқли бўлган 159 та ноисломий диний ташкилотлар фаолият олиб бормоқда.
ХВФнинг эътирофига кўра, Ўзбекистон жаҳондаги иқтисодий ўсишнинг энг юқори кўрсаткичларини қайд этувчи мамлакатлар сирасига киради. Йиллик иқтисодий ўсиш 7-8%ни ташкил этмоқда. Собиқ ҳамдўстлик мамлакатлари орасида ҳам Ўзбекистон энг кўп мусулмонлар аудиториясига эга давлат ҳисобланади(Тахминан 26-27 млн.киши). Аҳолининг катта қисми мусулмонлар бўлган мамлакатда яна бир хайрли ишга қўл урилди. Собиқ ҳамдўстлик мамлакатлари ичида биринчилардан бўлиб, йирик иқтисодчи олим, Куала-Лумпур бизнес мактаби президенти профессор Судин Хоруннинг исломий молиялаштириш усуллари тўғрисидаги фундаментал асари "Исломий молиялар ва банк тизими. Фалсафаси, тамойиллари ва амалиёти" китоби ўзбек тилига ўгирилди. Китоб иқтисодчи Б.Жўраев томонидан Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ва Тошкент Исломи институти ўқитувчиларининг қимматли маслаҳатлари ила нашрга тайёрланган. Китоб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасининг 2014 йил 4 февралдаги тавсияси билан 5000 нусхада чоп этилди.

Китобнинг таркиби ўқувчиларга янги маълумотларни янада изчиллик билан ўзлаштиришга ёрдам беради: базавий асосларни баён қилувчи, шунингдек ёрдамчи мазмундаги бўлимлар бунга имкон беради. Исломий иқтисод тўғрисидаги тушунчалар: исломий банкинг тарихи ва ривожланиши,унинг фалсафаси ва тамойиллари, фаолият масалалари ва амалиёт, исломий банкингга нисбатан қонун ва меъёрлар, ссуда фоизига турли динларнинг нуқтаи-назарлари базавий асосларга бағишланган. Исломий суғурталаш, капитал бозори ва бошқа молия муассасалари тўғрисидаги боблар – булар ёрдамчи маълумот ҳисобланади. Ҳар бир бобнинг якунида келтирилган қўшимча адабиёт ва манбалар шу соҳага тегишли маълумотларни батафсил ўрганишни ҳоҳловчилар учун мўлжалланган.
Ушбу китобнинг асосий мақсади - исломий молия бўйича ҳар томонлама билимларни беришга уриниш ва тармоқнинг замонавий ривожланишини кўрсатишдан иборат. Сўнгги тўрт бобда исломий банкинг, исломий суғурта - такофул ва тармоқларнинг капитал исломий бозори ҳақида сўз боради, чунки айнан капитал бозоридаги инвестициялар диверсификациясининг (тармоқлараро мутаносиб тақсимланиши) ўсиши ҳисобига исломий банклар тезкор ривожланиш даврини босиб ўтдилар. Охирги бобда, исломий молиялаш тизими билан боғлиқ махсус ташкил этилган ташкилотлар ўрни ҳақида алоҳида сўз боради. Бундан ташқари, ўқувчилар бошқа мамлакатларда қўлланиладиган турли исломий банк ва молиялаш андозалари шарҳи билан танишишлари мумкин.. Мазкур китобнинг асосий аҳамияти – исломий молия ва банк ишига ҳар томонлама ва замонавий ёндашишдан, уни амалиётга тадбиқ этишни ўрганишдан иборатдир.
2008 йилги жаҳон молиявий инқирозидан сўнг жаҳон иқтисодчилари янги, инновацион молиялаштириш усуллари ҳақида бош қотира бошладилар.Шариат талабларига тўлиқ жавоб берадиган исломий молиялаштириш тизимига нафақат мусулмон мамлакатларида, балки номусулмон мамлакатларда ҳам катта эътибор қаратила бошланди.Бугунги кунда исломий молиявий активлар салмоғи 1,6 трлн. АҚШ доллари миқдорида баҳоланмоқда ва йиллик 15% ўсишга эришмоқда.
Куала-Лумпур бизнес мактаби президенти профессор Судин Хоруннинг фикрича, "Жаҳон бозоридаги қарз занжири 2008 йилги молиявий инқирозга олиб келгач, исломий молияларнинг жозибадорлиги янада ортди. Глобал қарз инқирози исломий молиялар тартибга солингани каби қонунлар қабул қилиш лозимлигини, юқори даражада кредит қарздорлиги ва чайқовона амалиётларни таъқиқлаш зарурлигини,шунингдек, оқилона молиявий сиёсат юргизиш кераклигини аниқ кўрсатиб қўйди. Шариат ҳуқуқи ҳам ахлоқ қоидаларига хилоф битимлар тузишни тақиқлайди ва ижтимоий адолатни қўллаб-қувватлайди, бу эса хатар ва даромадларни, ижтимоий масъул инвестицияларни ўзаро тақсимлаш билан таъминланади. Бу ҳам бўлса, анъанавий тизимда мавжуд бўлмаган маънавий ва соф инсоний кафолатлардир."

Китоб мазкур масалада чуқур шуғулланишни истовчилар учун фойдали бўлур эди. Ушбу китоб исломий молиялаштириш фундаментал қирраларини теран тушуниб олиш имконини беради деб умид қилинади. Бу эса сўзсиз, исломий молиялаштириш соҳасидаги билимлар даражасини ошириш ва уни глобал молия тизими саҳнасида молиявий ҳамкорликнинг улкан имкониятлари сифатида кўриш имконини беради.

Муаллиф: Ботирхўжа Жўраев таржимаси

Номи: Исломий молиялар ва банк тизими. Фалсафаси, тамойиллари ва амалиёти.

Нашриёт: «Ўзбекистон» нашриёти

Сана: 2014 йил

Ҳажми: 464 бет

ISBN: 978-9943-28-085-4

Ўлчами: 60×90 1/16

Муқоваси: Қаттиқ

 

Ушбу китобда қуйидаги масалалар билан танишишингиз мумкин:
Муқаддима
Кириш
1-боб
Исломий иқтисодий тизимнинг асосий тартиблари
Иқтисодиёт таърифи
Жаҳон иқтисодий тузуми
Исломий иқтисодиёт тузуми
Исломий иқтисодиёт услубиёти(методологияси)
Исломий иқтисоднинг моҳияти
Исломий иқтисод тизимининг асосий қоидалари
Хулосалар
Манба ва қўшимча адабиётлар
2-боб
Исломий банк тизимининг тадрижий ривожланиши ва тарихи
Кириш
Исломий банк иши тарихи
Исломий банк тизимининг бошланғич даври
Исломий банк тизимининг ўрта даври
Исломий банкингнинг замонавий босқичи
Алоҳида мамлакатларда исломий банкингнинг ривожланиши
Миср исломий банк тизимининг тарихи
Малайзия исломий банк тизими тарихи
Эрон исломий банк тизимининг тарихи
Хулосалар
Манба ва қўшимча адабиётлар
3-боб
Исломий банкингнинг вазифалари, фалсафаси ва тамойиллари
Кириш
Исломий банкларни ташкил этиш мақсади ва улар бизнесининг
фалсафаси
Жаҳон исломий банклари ижтимоий амалиёти
Исломий банклар фалсафаси шаклланишига
таъсир этувчи омиллар
Исломий банк фалсафасини шакллантирувчи
ахборот манбалари
Исломий банклар бизнес фалсафасининг моҳияти
Исломий банкларнинг ишлаш тамойиллари
Мушарака тамойили
Музораба тамойили
Муробаҳа тамойили
Ижара тамойили
Қарзи ҳасан тамойили
Вадиа тамойили
Раҳн тамойили
Бошқа тамойиллар
Бай битаман аджил
Бай ал-дайн
Бай инаҳ
Бай истижрор
Бай салам
Ҳивала
Истисно
Жоала
Кафолот
Мусавама
Сарф
Ужр
Урбун
Ваколат
Таварруқ
Шариат тамойилларини қўллашдаги устуворликлар
Маблағлар манбалари ва уларни жойлаштириш
Исломий банклар ва уларнинг мижозлари билан
ўзаро муносабати
Пул маблағлари етказиб берувчилар билан ўзаро муносабат
Маблағлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабат
Хулосалар
Манба ва қўшимча адабиётлар
4-боб
Ссуда фоизи, судхўрлик ва рибо
Кириш
Рибо, судхўрлик ва фоиз тушунчалари
Фоиз ва судхўрлик концепцияси номусулмонлар
нуқтаи-назарида
Ссуда фоизи тушунчаси иудейлар нуқтаи-назарида
Ссудда фоизи тушунчаси юнонлар ва римликлар
нуқтаи-назарида
Ссуда фоизи тушунчаси насоролар нуқтаи-назарида
Энг аввалги насроний руҳонийларининг фикрлари
XII ва XVI аср насроний олимларининг қарашлари
XVI аср -1836 йил насроний ислоҳотчиларининг қарашлари
Исломий қарашларнинг рибога муносабати
Рибонинг ман этилиши
Қуръонда рибонинг таъқиқланиши
Ҳадисларда рибога қўйилган таъқиқлар
Рибонинг таснифлари
Мусулмонлар нуқтаи-назарида рибо
Исломдаги мазҳабларнинг рибога нисбатан қарашлари
Ҳанафий мазҳаби
Шофеъий мазҳаби
Ҳанбалий мазҳаби
Моликий мазҳаби
Замонавиий олимларнинг қарашлари
Хулосалар
Манба ва қўшимча адабиётлар
5-боб
Исломий банкинг қонунлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлари1
Кириш1
Шариат тушунчаси ва унинг аҳамияти
Шариат манбалари
Биринча манба: Қуръон 5
Иккинчи манба: ҳадислар7
Учинчи манба: ижмо
Тўртинчи манба: қиёс
Исломий банк тизимидаги шариатнинг умумий қонунлари
Банк тизимига бағишланган махсус шариат қонунчилиги
Позитив ҳуқуқ меъёрлари
Марказий банк иштироки
Шариат кузатув кенгаши
Хулосалар
Манба ва қўшимча адабиётлар
6-боб
Исломий банк тизими амалиёти ва унинг функционал томонлари
Кириш
Шариат тамойилларининг қўлланиши
Исломий банклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар
Омонатлар
Молиялаштириш механизмлари
Бошқа хизматлар
Ваколат аккредитиви
Мушарака аккредитиви
Муробаҳа аккредитиви
Кафолот хати
Маблағлар манбалари
Маблағлардан фойдаланиш
Ижтимоий-хайрия фаолияти
Ҳисоб сиёсати
Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асослари
Даромадни эътироф этиш(тан олиш)
Инвестициялар
Шубҳали(гумонли) қарзлар бўйича заҳиралар
Асосий воситалар ва эскириш
Фойдани тақсимлаш
Закот тўлаш
Ҳисоб сиёсатининг бошқа тамойиллари
Хатарларни бошқариш
Хулосалар
Манба ва қўшимча адабиётлар
7-боб
Исломий молия бозорлари
Кириш
Молия бозори шакллари
Капитал бозори
Пул бозори
Форвард ва фьючерс битимлари бозори
Ипотека бозори
Пай инвестиция фондлари бозори
Малайзияда исломий молия бозори амалиёти
Давлат инвестицион қимматли қоғозлари
Малайзия Марказий банкинг ўтказма соло-векселлари
Қисқа муддатли савдо векселлари
Исломий муомала депозити
Банклараро музораба инвестициялари
Бай битаман аджил ва муробаҳа тамойилларига асосланган
облигациялар
Муробаҳа ва бай инаҳ тамойиллари бўйича купонсиз облигациялар
Ижара тамойили асосидаги облигациялар
“Кагамас мудараба”га асосланган облигациялар
Исломий молия бозори билан боғлиқ ташкилотлар
Қимматли қоғозлар бўйича Комиссия
Хулосалар
Манба ва қўшимча адабиётлар
8-боб
Исломий суғурталаш тизими
Кириш
Анъанавий суғурталаш тизими тарихи
Исломий суғурталаш тизими тарихи ва ривожланиши
Такафулнинг фалсафаси, тамойиллари ва ишчи концепцияси
Такафул тамойили
Такафул қопламали суғурталаш шакллари
Оилавий такафул
Умумий такафул
Такафул тизимини амалга ошириш усули
Умумий такафулни амалга ошириш
Оилавий такафулни амалга ошириш
Хулосалар
Манба ва қўшимча адабиётлар
9-боб
Исломий банк тизими билан боғлиқ бўлган ташкилотлар
Кириш
Ислом Тараққиёт Банки
Лойиҳавий молиялаштириш, техник ёрдам ва вақф жамғармасининг
фаолияти
Савдони молиялаштириш бўйича фаолият
Махсус жамғармалар ва ассоциациялашган муассасалар фаолияти
Исломий молия муассасалари учун бухгалтерия ва аудит ташкилоти
Исломий молия муассасалари ва банклари ҳалқаро Бош кенгаши
Ҳалқаро исломий молия бозори
Исломий молиявий хизматлар бўйича кенгаш
Малайзия исломий банк муассасалари уюшмаси
Малайзия исломий банкинг ва молия институти
Хулосалар
Манба ва адабиётлар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Исломий молиялар ва банк тизими»
22 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 001
  • Вазни: 0.65кг
  • ISBN: 9789943280854
Сотилган сони: 30
Кўрилган сони: 35931
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.