«Вақт машинаси»
(ҳикоялар)
Машҳур фантаст-ёзувчи Герберт Уэллс (1866-1946) — кўпдан- кўп роман, қисса ва ҳикоялар муаллифидир.
«Вақт машинаси» романининг бош қаҳрамони даҳо ихтирочи ўзининг ажойиб машинасида 800 000 йил оша саёҳат қилиб, келажакда тараллабедод яшайдиган нозик-ниҳол элойлару ер ости махлуқлари морлокларга дуч келади. Аммо-лекин элойлар фаровон ҳаётлари эвазига жуда катта хун тўлайдилар...
Ҳикоялар қаҳрамонлари эса одамни тезлаштириб юборувчи дори ўйлаб топишади, олмос ясашади, Ернинг ўз ўқи атрофида айланишини тўхтатишади, қўрқмай уммон қаърига шўнғишади, вужудларини ўзаро алмаштиришади, бутун шаҳарни вабо батсилласи билан заҳарламоқчи бўлган қабиҳ кимсага қарши курашишади, сайёрамизнинг бир жойида туриб, бошқа ярим шардаги оролни кўришади, олмос ютиб юборган туяқуш ҳангомасига гувоҳ бўлишади, озиш ўрнига вазн йўқотиб, парвозланишади, мўъжизалар яратишади.
Буюк адибнинг ушбу асарлари эндиликда, орадан бир аср ўтгандан кейин ҳам ҳаёт ва хаёлотнинг узвий чатишмаси билан ҳайратга солади.
Муаллиф: Герберт Уэллс
Таржимон: Дилшод Қосим
Нашриёт: «Silk road publishing» нашриёти
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 256 бет
ISBN: 978-9943-7121-9-5
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: юмшоқ
- Stock: Мавжуд
- Код: 4444
- Вазни: 0.29кг
- ISBN: 9789943712195