«Сиёсатнома» (Сияр ул-мулук)
Мана тўққиз асрдан ошибдики, кўлимиздаги ушбу китоб турли тилларда кўпгина халқларнинг амиру умаролари, мутафаккиру ижодкорлари, умуман, зиёли аҳли диққатини ўзига тортиб келади. Ҳатто Ғарб мамлакатларида бу китоб барча даврлар учун давлатни, жамиятни бошқаришда, дину эътиқод поклигини, мамлакат яхлитлиги ва дахлсизлигини сақлашда, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқлари ва осойишталигини ҳимоя қилишда, халққа шу талаблар даражасидаги салоҳиятли раҳбарлар бош бўлишида асқотадиган яхши қўлланма, мароқли бадиий асар ва тарихий манба сифатида эътироф этилган.
Китоб тарихчилар, сиёсатчи ва сиёсатшунослар, файласуфлар, шунингдек, бу соҳаларга қизиққан китобхонлар оммаси учун мўлжаллатнган.
Муаллиф: Низомулмулк
Номи: «Сиёсатнома» (Сияр ул-мулук)
Нашриёт: «Янги аср авлоди» нашриёт-матбааси
Сана: 2015 йил
Ҳажми: 312 бет
ISBN: 978-9943-27-635-2
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
- Stock: йўқ
- Код: 2820
- Вазни: 0.25кг
- ISBN: 9789943276352