Menu
Your Cart

«Чўлпон» 1-китоб

«Чўлпон» 1-китоб
йўқ

«Чўлпон» 
Миллатнинг жадид ўғлони - Чўлпон ҳаёти ва Туркистон мухториятининг қонга ботирилиши акс этган роман

Наби Жалолиддин «Чўлпон» романининг биринчи китобида Туркистон халқларининг қашшоқлиги, саводсизлиги учун қайғуриб ўсмирлигидаёқ мақолалар ёзган, қўрқмай ҳақ сўзни айта олган Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг хаёти, уни вояга етказган муҳит ва ўлканинг ХХ аср бошидаги ғариб аҳволини тасвирлайди.

Миллатимизнинг маърифатпарвар жадид ўғлони Чўлпон давр ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, жаҳолат, қашшоқлик, чорасизлик халқнинг ҳақиқий тақдирига айланган аянчли кунларда озодлик орзуси, Ватан дарди билан ёниб қалам тебратган. Туркистон мухториятининг барпо бўлишида қатнашган Чўлпон ўзбек давлатчилиги тарихида илк мадҳия муаллифи сифатида ўчмас из қолдирди.

Халқни ўз ҳақ-ҳуқуқларини англаш ҳамда маърифатга интилишга, жаҳолат ботқоғидан чиқиш ва қуллик кишанларидан қутулишга ундаган юксак ижоди билан миллат ўғлони сифатидаги вазифасини буткул бажара олганини қалбан ҳис қиламиз. У Фитрат, Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов ва бошқа тараққийпарвар жадидлар қаторида нафақат ижодкор, балки илк мухтор республикаларнинг тузилишидаги иштироки нуқтаи назаридан сиёсий арбоб ҳам эди.

Романнинг мазкур биринчи китоби воқеалари Туркистон мухторияти тузилиши ва унинг қонга ботирилиши билан якун топади.


Муаллиф:
 Наби Жалолиддин
Нашриёт: «Yangi asr avlodi» нашриёти
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 256 бет
ISBN: 978-9943-9082-9-1
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Чўлпон» 1-китоб
38 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 4687
  • Вазни: 0.30кг
  • ISBN: 9789943908291
Сотилган сони: 2
Кўрилган сони: 1037
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.