«Китобнома»
(Китоб ўқимайдиган халқларни, китоб ўқийдиган халқлар бошқаради)
Бу китобда китоб ва китобхонлик ҳақида сўз боради. Муаллиф китоб ва унга боғлиқ барча нарсаларни турли мавзуларда баён этади. Китобнома асаридан сиз китоб ўқишга бўлган кучли хоҳиш-истакни, аниқроғи доминантани шакллантириб олсангиз бўлади ва бу ўз навбатида сизга китоб ўқишингизга катта ёрдам беради. Китобда турли фактлар, тадқиқотлар ҳам ўрин олган.
Муаллиф: Аъзам Мансуров
Нашриёт: «Anorbooks»
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 242 бет
ISBN: 978-9943-8521-4-3
Ўлчами: 84x108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
Кириш
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Азиз китобхон! Сиз ҳозир ўқимоқчи бўлган ушбу китоб ғояси бундан қарийб тўрт йил бурун пайдо бўлган эди. Ниҳоят, ўтган йили ушбу китобни тасниф этишга киришдик. Китобни беш ой деганда ёзиб тугалладик. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. "Китобнома" асарини ёзар эканман, менда фақат бир ўй бор эди. У ҳам бўлса, асарни китобхон умуман ёш авлод бу асарни ўқир экан, бу китобдан кўзланган мақсадга эриша оладими? "Китобнома"ни ёзишдан мақсад нима? Ушбу китобни ёзишдан мақсад ёш авлодни китобга бўлган муҳаббатини ошириш, уларга китоб ўқиш нақадар муҳим эканлигини англатиш эди. Шу билан бирга сиз ушбу асарни ўқиб тугатар экансиз, ҳар куни китоб ўқиш одатини шакллантириб оласиз. Айнан бизни қийнаган мавзу ҳам шу. Ҳар куни китоб ўқиш кўникмасини шакллантириш жуда осон иш, аммо инсон ўз дангасалигини енгиши, китоб ҳақидаги мавҳум ва асоссиз қарашларини йўқотиши, китобни олиб уни варақлаши каби муаммоларга ечим топиш эса бир мунча қийин ва сиздан машаққат талаб қилади. Юқорида айтилган муаммоларга “Китобнома" китоби орқали жавоб топасиз. Асар илмий асосларга таянган. Булар ҳақида китобнинг якуний қисмида айтиб ўтамиз. Якуний қисмда айтишимизнинг сабаби бор, шунинг учун асар сўнгини ўқиб қўйманг. Китобни тартиб билан мутолаа қилаверинг, Аллоҳ насиб қилса, якуний қисми ҳаётингизда содир бўлаётган бўлади ва бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз.
- Stock: йўқ
- Код: 3733
- Вазни: 0.50кг
- ISBN: 9789943852143