Menu
Your Cart

Хуршид Дўстмуҳаммад «Изҳор»

Хуршид Дўстмуҳаммад «Изҳор»
Хуршид Дўстмуҳаммад «Изҳор»
йўқ
Хуршид Дўстмуҳаммад «Изҳор»
Хуршид Дўстмуҳаммад «Изҳор»

Хуршид Дўстмуҳаммад «Изҳор»

Хуршид Дўстмуҳаммад ижоди кенг китобхонлар оммасига яхши таниш. Адиб услуби узига хослиги, яъни хилма-хил ва серқатлам мулоҳазаларга бойлиги, шунингдек, рамз, тимсол ва ташбеҳларга мойиллиги билан ўқувчининг ёдида қолади. Шунчаки вокеалар баёнини эмас, балки улар таъсирида туғилган кечинмалар, фалсафий ва бадиий тўқималарни тақдим этади. Зукко ва нозик дидли китобхонларни қалбига яқин тутади. Ижод - ўқувчини мудом мутолаага, мулоҳазага, фикрий фаолликка ундамоғи, чорламоғи керак, деб ҳисоблайди.
Адибнинг қарийб ярим асрлик ижоди сараланиб, тўрт жилдли китоб нашрга тайёрланди. «Ҳикоя», «Қисса», «Роман» ва тўртинчиси қўлингиздаги – «Изҳор». «Изҳор»да жамланган СЎЗлар қалбдан чиққан самимий талқинлар, таҳлиллар, тадқиқлардан иборат. Китобни ўқир экансиз, ёзувчи каршингизда нафақат соҳир ижодкор, балки ажойиб дўст, дарёдил устоз, садоқатли шогирд, бир сўз билан айтганда, чин Инсон сифатида гавдаланади.
Адабиётимизда бундай шахслар бор экан, КИТОБлар кўп яшайди. Китоб яшар экан, миллат яшайди. Қўлида китоб тутган халк бўлишимизда ҳисса қўшаётган ижодкорлар бор бўлсин!

Муаллиф: Хуршид Дўстмуҳаммад
Нашриёт: «Yangi asr avlodi»
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 640 бет
ISBN: 978-9943-20-794-3
Бичими: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
Хуршид Дўстмуҳаммад «Изҳор»
59 500 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 2731
  • Вазни: 0.65кг
  • ISBN: 978-9943-20-794-3
Сотилган сони: 3
Кўрилган сони: 14228
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.