Menu
Your Cart

«Уйғоқ дил»

«Уйғоқ дил»
«Уйғоқ дил»
«Уйғоқ дил»
«Уйғоқ дил»
«Уйғоқ дил»
Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоирнинг янги китобига асосан маърифий руҳдаги шеърлари жамланди. Дарҳақиқат, шоирнинг илоҳий мавзудаги шеърлари кўнгилдаги нурнинг – иймон ва муҳаббат нурининг жилоларидир.
Китоб шеърият муҳибларига манзур бўлади, деб умид қиламиз.


КЎНГДИЛДАГИ НУР

Маҳмуд Тоир бир қанча назмий китоблар билан халқимизга танилган шоир. Унинг шеърлари мақоми ва мазмун-моҳиятини муҳтарам адабиёт мухлислари мендан кўра яхшироқ биладилар. Аммо камина бу камтарин халқ шоири ижодини бошқа қирралари ҳақида – маърифий-маънавий, ёрқинроқ айтганда, илоҳий мавзудаги қирралари ҳақида мухтасар сўз юритмоқчиман.
Албатта, инсон зоти борки, илоҳий кучга мойил, ўз Яратган Эгасига муҳтож. Дунёда шоир зоти борки, чексиз қудрат эгаси бўлмиш Ҳақ таолога бандалигини изҳор этишга, қалбидаги илоҳий шавқдан ҳосил бўлган туйғуларини баён этишга ошиқади. Ана шундай башарий хислатдан Маҳмуд Тоир ҳам холи эмас.
Албатта, биз ҳазрат Хожа Аҳмад Яссавийнинг ошиқона ва орифона ҳикматлари, Сулаймон Боқирғонийнинг донишмандона шеърлари, қомусий аллома ва шоир Сўфи Аллоҳёрнинг нурли китоблари руҳида тарбия топганмиз, кўп шукур.
Лекин мен буюк олмон (немис) шоири Йоҳан Вольфганг Гётенинг «Ғарбу Шарқ» деган шеърий китоби таржимасини ва ундаги бир неча мақолаларни раҳматли олим ва шоир Садриддин Салим Бухорий таржимасида ўқиб чиқиб, ғоят ҳайратга тушдим. Қалбимда бу шоирга нисбатан теран ҳурмат пайдо бўлди. «Бизнинг ўз замонавий шоирларимиз азиз ва жалил бўлмиш Аллоҳ таолони шунчалик танийдими? Яратган Зотга иймони ва бандалик мақомини шунчалик самимий изҳор этадими?» деган фикрлар кўнглимдан кечди.
Очиқ айтсам, яқин-яқингача буюк рус шоири Александр Пушкиннинг Қуръондан илҳом олиб ёзган туркум шеърларидан ҳам бехабар эдик. Бу шахснинг Қуръони Каримни Аллоҳнинг каломи деб эътироф этиши кўнглимга ҳайрат ва қувонч бағишлади. Қаранг, бир шеърида шоир нима дейди:

Муҳаммадга ул Раҳмон Аллоҳ,
Нозил этмиш муқаддас Қуръон.
Биз ҳам унга ёпишайлик, оҳ,
Кўзимиздан тарқасин тумон.

Дарҳақиқат, ахир, Қуръони Карим кўзлардан туманларни тарқатадиган, диллардан шубҳа ғуборларни кетказадиган, инсонларнинг басиратини очадиган мислсиз Илоҳий калом-ку!
Буюк шоиримиз, Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири марҳум Абдулла Ориповнинг «Ҳикмат саодатлари», «Ҳаж дафтари» туркум шеърлари ҳам дунё тургунча турадиган ўлмас асарлар бўлса керак! Қаранг, тўрт қатор шеърида қанча ҳикмат бор:

Кезиб бу шаҳарни балки ҳоргайсан,
Ва лекин Аллоҳга дилинг ёргайсан.
Адаша-адаша Маккани топдинг,
Энди адашсанг гар қайга боргайсан?!

Дарҳақиқат, одамзот ҳақ йўлни топганидан кейин энди адашувдан сақланиши керак. Қуръони Каримда улуғ бир дуо бор, маъноси: (У ақли салим эгалари дейдиларки:) «Ё Раббимиз! Бизни тўғри йўлга бошлаганингдан кейин қалбимизни (ҳақдан) оғдирма! Бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бахш айла! Дарҳақиқат, Сен эҳсони беҳад мўл Зотсан!» (Оли Имрон сураси, 8-оят). 
Бу сатрлар шу олий дуо мазмунига мувофиқдир. Бундай пурҳикмат мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Маҳмуд Тоир биродаримизнинг илоҳий мавзудаги шеърлари ҳам кўнгилдаги нурнинг - иймон ва муҳаббат нурининг жилоларидир.

Кўз берган ҳам Ўзинг, Аллоҳ,
Сўз берган ҳам Ўзинг, Аллоҳ.

Балад сурасида Ҳақ таоло инсонга Ўз ҳикматига кўра икки кўз, бир тил, икки лабни берганини таъкидласа, Раҳмон сурасида унга баённи ўргатганини, бу билан англаш, фикрлаш ва ўз фикрини сўзда ифодалаш имконини таълим қилганини билдиради. Шоирнинг савқи табиий билан айтган сўзи ана шу илоҳий ҳақиқатга мувофиқ келган. Бошқа бир шеърида шоир:

Уни сўнгги йўлга кузатар чоғда,
Ортидан тош отар қилган гуноҳи.
Савоби чироқдир, унинг нурила,
Қабрида товлангай ҳар сиқим хоки!

Дарвоқе, инсоннинг яхши амали унинг қабрини ёритиб турадиган чироқдир. Бу каби сатрлар инсонни яхши амалларни қилишга, гуноҳлардан тийилишга ундайди.
Камина адабиёт билимдони эмасман. Лекин яхши шеърлар, яхши сатрлар ўз-ўзидан кўнгилга йўл топади. Маҳмуд Тоирни нурли мавзулардаги шеърлардан иборат янги китоби билан муборакбод этиб, унга баракотли умр ва ижод тилаб қоламан.

Усмонхон АЛИМОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий

Муаллиф: Маҳмуд Тоир
Номи: «Уйғоқ дил»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 200 бет
ISBN: 978-9943-5775-2-7
Муқоваси: юмшоқ

Мундарижа

Кўнгдилдаги нур 
(Сўзбоши)

Биринчи бўлим. 
Ниятларим аввали яхшиликка келганман
Сўз берган ҳам ўзинг Аллоҳ
Сенга ёлвораман
Яхшиликка келганман
Савоб
Умр тиладим
Ёлғончилар етмас муродга
Карам
Мен васлин истаган
Бемор бўлмасин
Сўнгги йўл
Тингладим
Муножот
Ҳайронлиғ
Отамнинг сўзи
Асрагай
Хуш тилак
Дунё
Яссавий бобо
Уйғоқ дил
Кўрдим
Йиғлагин демайман
Бўлмас
Кўрган яхши
Юрагимда ёнган ўт
Шифо сўрадим
Ўзингга етсин оҳим
Сенга етмай
Сабр
Қадим сўз
Тангридан тила
Дард
Аллоҳдандир
Умрим
Қалбингда баҳоринг бор
Шояд
Тугатмас
Ерни кўр, болам
Дил берсанг
Элнинг дуоси
Кўкарган кўнгил
Савол
Билмасанг
Вожиб
Дилдош бўлай
Эътироз
Тақдир
Осмоннинг эгаси бор
Яхши
Ўзинг тур
Иймон назри 
Бу йўллар
Тўғри сўз тўлқинлари
Эътироф
Ризо қилиб кет
Бу дунёга
Айрилмасин
Ҳаёт

Иккинчи бўлим. 
Саодат султонисан илмингга амал қилсанг
Бедорларга беринг дунёни
Кўнглимни асранг
Саломатлик хуш давлатинг
Назар
Ҳавас чироғи
Очилган кўзлар
Излама
Бахт бўлиб боргин
Бегона қилма
Надир
Ўзга учун
Яшаш – бахт
Элда бўлсин
Дунё – бевафо
Азиз бўлармиди
Толмасин
Қандай яшайсан?
Иймонингга қайт
Мукаррам бўлинг
Ёришган йўл сўрайман
Олсанг
Риёкорга
Қуёш дуоси
Сабр
Ота уй
Маърифат ёққан чироқ
Мунаввар ранг
Азизим
Кўнгил офтоби
Насиба
Сафоси яхши
Не қилай
Тупроқдан ташқари
Ҳайронлиғ
Мангу чўғ
Йўл
Синов
Даъват
Бу дунё

Учинчи бўлим. 
Гар ёниб яшаса ўлмайди одам
Куйган дил
Жуфтлик
Феъл
Шайтон шарҳи
Яшаяпмиз
Камол
Тавба
Пирлар сўзи
Жумбоқ
Ўзимга насиҳат
Эзгулик
Йиғласанг...
Шукрона
Ҳақни таниш
Имкон эгаси
Эл
Чироқ бўлинг
Ватан деганда...
Ҳазор шукрона

Тўртинчи бўлим. 
Покланиш аҳди биздан, покламоқ Аллоҳдандир
Тўртликлар
Яхшилик садолари 
(Сўнгсўз ўрнида)

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Уйғоқ дил»
16 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 2035
  • Вазни: 0.22кг
  • ISBN: 9789943577527
Сотилган сони: 36
Кўрилган сони: 39729
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.