Menu
Your Cart

«Меҳр ойи»

«Меҳр ойи»
-17 %

«Меҳр ойи»

(Қандай қилиб 30 кунда фарзандларингиз билан ўртангиздаги меҳрни қайта тиклаш мумкин?)

Фарзандларимизга бўлган меҳр-муҳаббатимиз ҳар доим ҳам бирдек бўлмайди, гоҳида турли хурсандчиликлар сабаб тўлиб- тошса, гоҳида қандайдир қийинчиликлар сабаб сўниб боради. Фарзанд тарбияси йўлида сабр-бардошли бўлишимиз ва тойилмаслигимиз учун ушбу туйғуни доимо мустаҳкамлаб, лозим бўлганда қайта тиклаб боришга барчамиз муҳтожмиз. Қўлингиздаги ушбу китобда сиз ва фарзандларингиз ўртасидаги мехр-муҳаббатни мустаҳкамлашга ёрдам берувчи тарбияга оид мулоҳазалар ва енгил амалий тавсиялар тўплами тақдим этилган. Мулоҳаза ва тавсиялар 30 кунлик дастурга бир меъёрда тақсимланган бўлиб, унга ўзгартиришлар киритишингиз мумкин. Фарзандларингиз билан орангиздаги муносабатлар гўзал ҳолга келиши, бир-бирингизга бўлган меҳр-муҳаббат мустаҳкамланиши ва ўртангизда ҳеч қандай нафратга ўрин қолмаслигини сўраб дуода бардавом бўлишни асло унутманг.


Муаллиф:
 Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътий
Таржимон: Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Ҳикматуллоҳ Рўзалиев
Нашриёт: «Шамсуддинхон Бобохонов»
Ҳажми: 136 бет
Сана: 2023 йил
ISBN: 978-9943-12-724-1
Ўлчами: 70×90 1/32
Муқоваси: юмшоқ



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича ­қўмитанинг 2023 йил 29 майдаги 02-07/4285-рақамли хулосаси нашрга асосида тайёрланди.


Мундарижа

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларнинг оилада меҳр-муҳаббатни мустаҳкамлашдаги услублари

Меҳр-муҳаббатни янада мустаҳкамловчи 80 услуб

Меҳр ойи режаси

Ота-оналар учун китобдан фойдаланиш қўлланмаси

Ота-онанинг фарзандлари ҳаққига қилган дуолари

«Дунёга келмасингиздан аввал сизларга яхшилик қилдим»

«Улар бизнинг фарзандларимиз»

«Дуоларингда мени унутма, болажоним»

Саҳоба ва тобеъинларнинг муҳаббатлари

«Охиратим учун йиғлайдиганлар борми?»

Уйга кириш ва чиқишда айтиладиган дуолар

Аҳлингизга нафақа қилинг

«Дунё учун тижорат қилмайман»

Халифанинг доно қизлари

Амирнинг бир йигитга ёзган мактуби

Саҳобанинг ўгитлари

Қозининг тадбири

“Болажонларим, «Нон эгаси» қиссасини ёдда тутинглар«

Тарбия ойи саволлари

Биринчи қисм

Яхши кўрган инсонингизни йўқотганингизда қандай сабр қиласиз?

Икки дунё саодатига эришайлик

»Бир кунда 70 маротаба истиғфор айтинг«

Уйингизга кираётганингизда салом берасизми?

Инсонлар орасини бузувчи бўлманг

Қийинчилик пайтида муҳаббатнинг ўзига хос таъми ва шакли

Бола тилидан

Ҳётимда қилинган орзулар

Олтмиш йиллик амалларинг харитаси

Фарзандингизнинг устозлари билан танишинг

Фарзандларингиз сиз ҳақингизда қандай фикрдалар?

Фарзандларингизни охират азобидан қутқаринг

»Сени омонда бўлишинг учун шу исмни танлаганман"

Меҳр ва муҳаббатни мустаҳкамлайдиган набавий суннатлар

Тарбия ойи саволлари

Иккинчи қисм

Оилавий муҳаббатни аниқлаш

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Меҳр ойи»
29 000 сўм
35 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: C4501
  • Вазни: 0.11кг
  • ISBN: 9789943127241
Сотилган сони: 15
Кўрилган сони: 5591
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.