









«Ислом мамлакатлари энциклопедияси»
«Ислом мамлакатлари энциклопедияси» жаҳондаги Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар, ундаги кузатувчи давлатлар ва ташкилотлар, Ислом тамаддуни етган бошқа ўлкаларнинг диний, тарихий, маданий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берувчи илмий нашрдир. Қомусий мажмуа улкан меҳнат ва изланишлар натижаси бўлиб, тузувчи муаллиф асар устида 15 йил мобай нида иш олиб борган, ўзбек, инглиз, араб, рус ва турк тилларидаги мавжуд манбалардан истифода этган, ниҳоят, 2022 йилда асарни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига топширган. Ўзбекистон маънавий-маърифий ҳаётида биринчи марта тасниф этилган ушбу энциклопедия орқали тилдош ва дилдош китобхонлар ер юзидаги мўъмин биродарларининг ижтимоий ҳаётидан хабардор бўладилар, турли халқлар билан дўстлашиб яшаш ҳикматини яна бир бор эсга оладилар, деб умид қиламиз. Энциклопедия кенг ўқувчилар оммасига, тарих ва исломшунослик йўналишидаги ихтисос соҳибларига, ёш тадқиқотчи ва изланувчи олимлар жамоасига ҳамда барча илм-фан муҳибларига мўлжалланган.
Тузувчи муаллиф: Рахшона Кенжабоева
Нашриёт: «Zilol buloq»
Сана: 2025 йил
Ҳажми: 664 бет
ISBN: 978-9910-8986-5-5
Ўлчами: 70х100 1/16
Муқоваси: қаттиқ
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 27 декабрь санасидаги, 0307/7546-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.
11. Гамбия Республикаси
- Stock: Мавжуд
- Код: 5689
- Вазни: 1.68кг
- ISBN: 9789910898655