Menu
Your Cart

«Жаннат калити»

«Жаннат калити»
йўқ

«Жаннат калити»

     Бу ёруғ дунёни синовли дунё деб бежиз атамайдилар. Чунки ҳар бир инсон ўз ҳаёти давомида ҳар хил синов ва имтиҳонларни бошидан кечиради. Бу синов ва имтиҳонлардан эсон-омон ўтиб олиши учун унга, албатта, сабр-тоқат керак бўлади. Инсон умрини бир довонга қиёсласак, бу довонни ошиб ўтиши осон эмас. Шу боис, Қуръони Каримда инсонни турли мусибат, бало, офат ва касалликлар билан синалиши ва уларни енгиб ўтишда сабрли бўлишга чақирилади. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдаи иймон ҳақида сўралганида «сабр» деб жавоб берганлар. Демак, шундан ҳам иймонли киши, албатта сабр-қаноатли, иймонсиз киши эса бесабр ва шошма-шошар бўлишини билиб оламиз. Кимки ёшлигидан сабр-қаноат руҳида тарбияланган бўлса, у ўз ҳаётида кам адашади, кам хато қилади ва олдида учраган қийинчилик ва машаққатларни осон енгиб ўтади.
     Шу маънода айтадиган бўлсак, Одилхон қори Юнусхон ўғли томонидан нашрга тайёрланган «Сабрнинг фазилати» рисоласида сабрнинг моҳияти, турлари, асослари ва уларнинг бугунги кунимиздаги беқиёс аҳамияти ҳақида сўз юритилади. Бемалол айтиш мумкинки, мазкур китоб бугунги кунимизда айрим кишиларнинг диний-маърифий тушунчаси ва қарашини тўғри шакллантишда ўзига хос аҳамият касб етади ва кўпчилик
китобхонларга манзур бўлиши табиийдир. Муаллиф сабр ҳакида сўз юритар экан, уни Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифлардан ҳужжат-далиллар келтирган ҳолда ўқувчини кенгроқ мушоҳада юритиш ва унинг асл моҳиятига етиб боришга чорлайди. Сабр- қаноатли бўлиш ва ўз ҳаётимизни шу асосга куриш барчамизга насиб этсин!

Шайх Абдулазиз Мансур

Муаллиф: Одилхон қори Юнусхон ўғли
Номи: «Жаннат калити»
Нашриёт: «Sharq» Нашриёт-матбаа бирлашмаси
Сана: 2015 йил
Ҳажми: 248 бет
ISBN: 978-9943-26-426-7
Муқоваси: қаттиқ

МУНДАРИЖА
Сўзбоши
Муқаддима
Сабр – энг афзал хулқлардан бири
Сабрнинг луғавий ва истилоҳий маъноси
Сабрнинг турлари
Сабрнинг биринчи тури – балоларга сабр қилиш
Сабрнинг иккинчи тури – маъсиятларга сабр қилиш
Сабрнинг учинчи тури,– тоат-ибодатларга сабр қилиш
Сабр билан боғлиқ қонун-қоидалар
Мусибатга сабр қилиш
Оилада сабр қилиш
Нафсга қарши курашишда сабр қилиш
Сабрнинг қисмлари
Қандай қилиб сабрли бўлиш мумкин?
Сабрсизлик оқибати
Сабр фазилати
Сабр пайғамбарлар ва солихлар сифати
Ибн Абу ад-Дунёнинг “Сабр ва унинг савоби” номли асари
Солиҳлар сийрати
Фойдаланилган манба ва адабиётлар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Жаннат калити»
20 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 853
  • Вазни: 0.35кг
  • ISBN: 9789943264267
Сотилган сони: 12
Кўрилган сони: 24770
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.