Menu
Your Cart

«Ақидатут-Таҳовия шарҳининг талхийси»

«Ақидатут-Таҳовия шарҳининг талхийси»
«Ақидатут-Таҳовия шарҳининг талхийси»
«Ақидатут-Таҳовия шарҳининг талхийси»
«Ақидатут-Таҳовия шарҳининг талхийси»
«Ақидатут-Таҳовия шарҳининг талхийси»
«Ақидатут-Таҳовия шарҳининг талхийси»

«Ақидатут-Таҳовия шарҳининг талхийси»

Муҳаммад Анвар Бадахшоний «Ақийдатут-Таҳовия шарҳининг талхийси» номли китобларига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг таржималари. Ушбу китобида имом Таҳовий ва у зотнинг «Ақийдатут-Таҳовия» китоби ҳамда унга ёзилган шарҳлар ҳақида, ақоид илмининг мақсади, мавзуси, иймон, тавҳид ва унинг даражалари, таъвил, иститоъат, валийлар, каромат ҳақида, шунингдек, бузуқ ақийдалар ва адашган фирқалар ҳақидаги муҳим маълумотлар берилган.


Муаллиф: Муҳаммад Анвар Бадахшоний
Таржимон: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 (2014, 2015, 2019, 2021)
Ҳажми: 448 бет
ISBN: 978-9943-8497-1-6
Ўлчами: 84×108/32
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-сонли тавсияси ила чоп этилган


Сўзбошидан

  Ўзига фарзанд тутмаган, мулкида шериги бўлмаган, хорликдан ёрдамчига муҳтож бўлмаган Аллоҳга ҳамд айтаман ва У Зотни улуғлайман. 
  У Зотнинг пайғамбарларининг энг шарафлиси ва яратган махлуқотларининг энг хайрлиси, пайғамбарликни жойига етказган, омонатни адо этган ва умматга насиҳат қилган Муҳаммадга салавот ва саломлар бўлсин.
  У кишининг тавҳид йўлида ва суннатни сақлаб қолиш йўлида жидду жаҳд қилган аҳли байтларига ва саҳобаларига ҳам са­ломлар бўлсин. 
Сўнгра маълум бўлсинким, бандаликнинг асо­сий таянчи ақийда ва иймоннинг тўғри бўлишидадир. Чунки ақийдасига путур етган, иймонига бузуқлик ориз бўлган кишининг ибо­дати қабул бўлмайди ва қилган амали тўғри бўлмайди. Кимнинг ақийдаси тўғри бўлса, ий­мони мустақийм бўлса, оз амали ҳам кўп бўлади. Яъни Аллоҳ таоло унга ақийдаси ва иймони баракотидан нажот беради. Шунинг учун ҳам ҳар бир мусулмон ўз иймонини тўғрилашда ва ақийдасини ислоҳ қилишда имкониятларини аямаслиги керак. Тўғри ақийдали бўлиш унинг ғояси ва бирдан-бир сўрови бўлмоғи, бошқа нарсани қўйиб, унда бир дақиқа бўлса ҳам ортда қолмаслиги зарур. 
   Диёримизда кўпдан буён қўллаб келинаётган ва доимо фахрланиб юрадиган биргина китобимиз калом, балоғат ва ақл илмлари имоми, кўплаб машҳур таълифотлар соҳиби ал­лома Тафтазонийнинг «Шарҳи ақоидин-Насафия» номли китобидир. Тўғрисини айтганда, таъвилсиз, маҳоратни ишга солмай туриб бу китобдан Қуръон ва Суннатга асосланган холис илмий ақийдани топа олмаймиз. Бу китоб фалсафий ақийдаларимизни ўз ичига олгандир. Бизнинг юр­тимизда, шунингдек, араб юртларидан бошқа барча мусулмон юртларида ҳам одатда илми ка­лом уламолари ўзларининг мўътазилийлар ва файласуфлар билан олиб борган мунозаралари ва муноқашалари давомида ёзган фалсафий ақийдалари ёки турли қисса ва афсоналар асосида, унинг тўғри-нотўғрилиги текширилмасдан, айтувчисининг диёнати ва ақийдаси суриштирилмасдан, омма томонидан тўқиб олинган миллий ақийдалардир. Бундай нарсалар ақийда эмас, хурофотдан иборатдир. 
   Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг тавфиқи ва ҳидояти ила Қуръон ва Суннат асосида Ислом умматининг салафи солиҳ авлоди иттифоқ қилган ва уларнинг ортларидан келган сиқа – ишончли кишилари қабул қилган соф ақийдаларини жамлашни орзу қилиб юрар эдим. Лекин бундай муҳим иш менингдек илму тақводан ҳеч вақоси йўқ одамга осон эмас эди. Бинобарин, «Шарҳи ақийдатут Таҳовия» китобини олиб, талхийс қилдим – қисқартирдим ва Ислом ақийдасини ўрганувчи шахс учун лозим бўлган баъзи маълумотларни қўшдим. 
Аллоҳ таолодан менга тўғриликни илҳом қилишини, қалбимни очишини ва мазкур ишимни осон қилишини, барча ишларимдаги тугунларни ечи­шини, ушбуни Ўзи учун бўлган иш сифатида қабул қилишини сўрайман. Қудрат ҳам, қувват ҳам олий ва улуғ бўлган Аллоҳ билангинадир.

Муҳаммад Анвар Бадахшоний


МУНДАРИЖА
Сўз боши
Таржимондан
Кириш
Муқаддима. Имом Таҳовий
«Ақийдатут-Таҳовия»нинг шарҳчиси
«Ақийдатут-Таҳовия»нинг шарҳлари 
Катта шайхлар «Ақийдатут-Таҳовия» ҳақида
Ақоиднинг луғавий ва истилоҳий таърифи
«Ақоид» илмининг мақсади ва мавзуси
Ақоид илми турли асрларда турлича номлар билан танилган
Ушбу исмларнинг бу илмга энг яқини ва муносиби ҳақида
Аллоҳга иймон ва Унинг тавҳиди
Ақоид уламоларининг Аллоҳнинг борлиги ҳақидаги баҳсларга аҳамият бермаганларининг сабаби
Пайғамбарларни юбориш тавҳидни баён қилиш учун бўлган
Оламнинг ўзи Аллоҳнинг борлигига далилдир
Аллоҳнинг каломи ҳамда Унинг Китоби тавҳид ила бошланиши
Қуръоннинг аксар сура ва оятлари иккала нав тавҳидни ўз ичига олгандир 
Қуръоннинг ҳаммаси тавҳид ҳақидадир
Тавҳид тушунчаси 
Қуръон ва суннат уламолари наздида тавҳиднинг қисмлари 
Мутакаллимлар оммаси наздида тавҳиднинг турлари
Ашъарийнинг наздида тавҳиднинг турлари 
Тафтазоний наздида тавҳиднинг таърифи 
Файласуф ва мутакаллимлар тавҳидининг ҳақиқати 
Имом Валийюллоҳ Деҳлавий наздида тавҳиднинг даражалари 
Мушрик тоифаларининг охирги икки даражадаги ихтилофлари 
Мўътазилийларнинг тавҳиддаги ғулувлари
Ширкнинг таърифи ва унинг ҳақиқати 
Имом Деҳлавийнинг «Ал-Фавзул кабир»ида ширкнинг таърифи 
Ширкнинг шаръий тушунчаси 
Нассда келган ширкнинг турлари 
Имом Деҳлавий наздида ширкнинг кўринишлари ва қисмлари 
Имом Деҳлавийнинг «Ат-Тафҳиймот»идаги ширкнинг баъзи навларининг таърифи 
Ширк оқибатининг оғирлиги 
Куфр ва ширк ўртасидаги фарқ 
Холиқ ва Бориъ орасидаги фарқ 
Аллоҳнинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон
Пайғамбар алайҳиссаломнинг бандаликлари энг шарафли камолот эканлигига далил 
Набий ва расул орасидаги фарқ 
Муҳаббатнинг даражалари
Қуръони ҳакимга иймон 
Аллоҳнинг каломи масаласи ҳадис ва суннат имомлари наздида 
Аллоҳни жаннатда кўришга иймон 
Кўришни инкор қилувчиларнинг далиллари ва уларга жавоблар
Пайғамбар алайҳиссаломнинг сўзларига таслим бўлмаслик тавҳиддаги нуқсондир 
«Таъвил» тушунчаси ва унинг қисмлари
Имом Абу Ҳанифанинг сифатларни таъвил қилишдаги мазҳаблари 
Меърож ва исрога иймон
Ҳовузга, шафоатга ва Одам зурриётидан мийсоқ олишга иймон 
Шафоатнинг турлари 
Қадарга иймон (тақдир масаласи) 
Лавҳ, қалам ва тақдирнинг ўзгармаслигига иймон
Қуръон ва суннатда зикри келган қаламнинг тури бешдир
Аршга ва Курсига иймон
Иброҳим алайҳиссаломнинг Халилуллоҳ, Мусо алайҳиссаломнинг Калиймуллоҳ эканларига иймон 
Фаришталар, набийлар ва китобларга иймон 
Аҳли қиблага иймон ҳукмини бериш ва уларни кофир қилмаслик ҳамда аҳли қибланинг таърифи 
Қуръон ғайримахлуқ эканига иймон 
Ҳеч кимнинг аҳли жаннат ёки аҳли дўзах эканлигига ишонч билан ҳукм қилинмайди
Умидворликнинг шартлари 
Аллоҳнинг жаҳаннам азобини бекор қилишига сабаб бўладиган ишлар 
Бандани иймондан чиқарадиган нарсанинг баёни ҳамда иймоннинг таърифи
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ва асҳобларининг далиллари 
Иймоннинг зиёда ва ноқис бўлишига далиллар 
Иймоннинг аслида тафовут йўқлиги
Иймон келтириш вожиб бўлган нарсалар баёни 
Гуноҳи кабира қилганларнинг дўзахда бардавом қолмасликлари
Гуноҳи кабиралар нимаю, гуноҳи сағиралар нима? 
Аҳли қибла ортидан намоз ўқиш жоизлиги 
Мусулмонлар орасида урушнинг ҳаромлиги, уларнинг раҳбарларига қарши 
чиқишларининг ҳаромлиги 
Нодир ва хилоф нарсаларни тутиш ҳаромлиги, тафриқанинг ҳаромлиги
Иштибоҳли нарсалар илмини Аллоҳга ҳавола қилиш 
Махсига масҳ тортиш шариатда борлиги 
Кироман котибинларга ва ўлим фаришталарига иймон
Руҳнинг бошқа маънолари 
Нафснинг бошқа маънолари 
Қабр азоби ва неъматига иймон 
Қабр азоби тўғрисида зикри лозим бўлган нарсалар 
Ўлгандaн сўнг қайта тирилиш ва ундан сўнг келадиган нарсаларга иймон
Мазкур саккиз ишнинг ҳар бирига тафсилий далиллар 
Жаннат ва дўзахнинг ҳақиқатда борлиги ва уларнинг йўқ бўлмаслиги 
«Жаннат ва дўзах ҳозирда яратилмаган» деганларнинг далиллари 
Ҳар ким ўзи учун халқ қилинган, осонлаштирилган амални ихтиёр қилади
Ёмонлик ҳам, яхшилик ҳам Аллоҳнинг тақдири биландир 
Иститоъат ва унинг турлари 
Ўртача йўл
Халқ қилиш, касб қилиш ва уларнинг орасидаги фарқ 
Бандаларнинг иш-ҳаракатлари ҳақида мазҳабларнинг тутган йўллари
Бандаларга тоқатларидан ташқари нарсани юклаш
Аллоҳнинг хоҳиши, илми, қазои қадаридан ташқарида ҳеч нарса йўқдир
Ўлганларга дуо қилиш ва уларга савоб аташ 
Савобни бағишлаш ҳақида аҳли бидъатнинг мазҳаби 
Дуонинг ижобат ва ҳожатнинг раво бўлиши 
Маълум саволнинг жавоби ва дуо қилувчи билан сўровчи орасидаги фарқ
Аллоҳнинг ғазаби ва розилиги одамларнинг ғазаби ва розилиги каби эмас 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари муҳаббати
Халифалик ҳақида
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг халифаликлари шаръий далил билан 
бўлганми ёки сайлов биланми? 
«Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг халифа бўлиши ҳақида насс келмаган», деганларнинг далиллари ва уларга жавоблар
Али розияллоҳу анҳунинг фазилатлари
Тўрт халифанинг ҳар бирининг халифалик муддатлари 
Башорат берилган ўнлик
Рофизаларнинг имомлари
Ҳадисда зикри келган ўн икки халифа кимлар?
Саҳобалар ҳақида яхши гап айтиш мунофиқ эмасликнинг далилидир
Ким ўтган уламолар ҳақида ёмон сўз айтса, у мусулмонлар йўлидан чиққандир
Валий ҳеч қачон набий мартабасига ета олмайди
Авлиёларнинг кароматлари
Аллоҳ таолога хос сифатлар ҳеч кимга мўъжиза ҳам, каромат ҳам бўлмайди 
Каромат тушунчаси ва унинг турлари 
Қиёматнинг аломатлари 
Қуръон ва суннатга хилоф нарсани даъво қилувчини тасдиқлаш ҳаромлиги ҳақида 
Қуръон ва суннатга хилоф бўлган бундай ишларни қиладиган шахсларнинг турлари 
Учинчи турдаги залолат аҳлларининг фикрлари 
Аҳли сунна вал жамоани тарк қилиш тойилиш ва азобдир
Ихтилоф ва тафриқанинг турлари 
Бунга ўхшаш ихтилофда тортишиш ҳаромдир 
Мусулмонларнинг кўп ихтилофлари биринчи навга оиддир 
Қуръон ҳақидаги ихтилофларнинг турлари 
Оламда Аллоҳнинг дини биттадир 
Дин битта, шариатлар турлидир 
Китоб сўнгида зикр қилинган адашган фирқаларнинг таърифи 
Мўътазила мазҳаби беш асосга бино қилингандир 
Мазкур фирқаларнинг залолати сабаби 
Адашган фирқаларнинг ваҳий ҳақидаги тутган йўллари 
Фойдаланилган адабиётлар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ақидатут-Таҳовия шарҳининг талхийси»
62 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 384
  • Вазни: 0.49кг
  • ISBN: 9789943547667
Сотилган сони: 695
Кўрилган сони: 110085
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.