Menu
Your Cart

«Ҳал қилувчи давр»

«Ҳал қилувчи давр»
«Ҳал қилувчи давр»
«Ҳал қилувчи давр»
Янги
«Ҳал қилувчи давр»
«Ҳал қилувчи давр»
«Ҳал қилувчи давр»

«Ҳал қилувчи давр»

МУАЛЛИФ ИЗОҲИ

Бу китоб – Виржиния штатининг Шарлотсвилл шаҳрида клиник психолог, Виржиния университетида клиник профессор, ундан аввал эса Калифорния штатининг Беркли шаҳрида амалий мутахассис ҳамда Калифорния университетида маърузачи сифатида олиб борган фаолиятим давомида йигирма-ўттиз ёш оралиғидагилар билан ишлаб орттирган тажрибаларим асосида яратилган. Китоб саҳифаларида менга йигирма-ўттиз ёш оралиғидаги давр борасида кўпгина маълумотлар берган мижозларим ва талабаларимнинг шахсий, баъзан юракни ларзага солувчи ҳикояларини иложи борича самимий баён этишга ҳаракат қилдим. Уларнинг шахсиятини сир сақлаган ҳолда, исмлари ва бошқа ҳаётий тафсилотларини ўзгартириб ёздим. Аксарият ҳолларда ўхшаш турмуш тажрибаларини бошдан кечирган, шунингдек, мен билан ўзаро бир-бирига мензовчи машғулот ва суҳбатлар ўтказган инсонларнинг йигма прототипидан фойдаландим. Умид қиламанки, ушбу китоб мутолаасига тутинган ҳар бир йигирма ёшлардаги ўқувчи унда ўз аксини кўра олади. Асар саҳифалари қаттидаги ҳикоялар сизга кимнидир эслатиб юборса, бу шунчаки тасодиф. 


Муаллиф:  Мег Жей
Таржимон: Гўзал Рўзиева
Нашриёт: «Inson»
Ҳажми: 240 бет
Сана: 2025 йил 
ISBN: 978-9910-8581-0-9
Ўлчами: 60×84 1/16
Муқоваси: юмшоқ



МУАЛЛИФ ҲАҚИДА

Мег Жей – PhD (фалсафа доктори), клиник психолог бўлиб, у катталар, хусусан, йигирма-ўттиз ёш орасидагилар ривожланишига ихтисослашган. Виржиния университетида клиник профессор ассистенти саналади ҳамда Виржиния штатининг Шарлотсвилл шаҳрида хусусий амалиёт олиб боради. Доктор Жей Берклидаги Калифорния университетида клиник психология ва гендер тадқиқотлари бўйича докторлик даражасини олган.


Сиз йигирма ёшдасиз ёки, деярли, йигирма беш ёшдасиз. Ҳаётимнинг катта қисми олдинда, кўп ишларга улгураман деб ўйлайсизми? Адашасиз. Ҳеч кузатмаганмисиз, атрофингиздаги аксарият ўттиз-қирқ ёшлилар “Ёшроқ пайтимда ҳозирги ақлим бўлганида эди…” дея афсусланади. Клиник психолог Мег Жей кўп йиллик тадқиқотларга таяниб, баён этадики: инсон ҳаётидаги энг муҳим, ҳал қилувчи воқеа-ҳодисаларнинг катта қисми ёшгача содир бўлади. Ҳаётда кўзлаган манзилингизга етишингиз учун йигирма-ўттиз ёшларингиз орасида энг қулай имкониятга эга бўласиз. Асосан шу масала ёритилган ушбу китоб орқали миянгизнинг “олтин даври”дан фойдаланишни: нотайин иш ва муносабатлар тузоғидан қочиб, онгли танлов қилишни, аниқ режалар асосида яшашни ўрганасиз. Бугун қабул қиладиган ҳар бир қарорингиз қолган бутун умрингизга таъсир қилади. Ўттиз ёшда афсусланмаслик учун ўзгаришни ҳозироқ бошланг!



Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ҳал қилувчи давр»
60 000 сўм
  • Stock: Сотувда бор
  • Код: 6861
  • Вазни: 0.36кг
  • ISBN: 9789910858109
Сотилган сони: 0
Кўрилган сони: 67