Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Ният, ихлос ва илм китоби» деб номланган 3-жузи ёзилган аудиодисклар савдога чиқарилди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир», деганлар. Исломда ҳар бир нарсага ният шарт, фуқаҳолар ҳар бир амалда ният фарз, деганлар. Ихлоссиз ибодат ҳам мақбул эмас. Ният қилиш учун ҳам, ихлос қилиш учун ҳам, ибодат қилиш учун ҳам илм керак. Аммо ният, ихлос, илм нима ўзи? Қай тариқа ният қилинади, ихлос қилинади? Ҳақиқий ихлос нима? Нима учун чин ихлосли, илмли кишилар камайиб кетди?
Ана шундай саволларга ушбу китобни сидқидилдан, ихлос билан тинглаб жавоб топиш мумкин.
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Ҳадис ва Ҳаёт». 03-жуз. «Ният, ихлос ва илм китоби» (CD МР3)
Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана: 2010
Ҳажми: 493 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган
Ушбу аудио дискда қуйидаги маълумотлар билан танишасиз:
1. Кириш сўзи
2. Ният, ихлос ва уларнинг фазилатлари ҳақида
3. Киши ниятига яраша савоб олади
4. Риёдан ҳазар қилиш ҳақида
5. Илм китоби
6. Илм ва уламолар фазли ҳақида
7. Илмни етказиш вожиблиги ва уни тарқатишнинг фазли ҳақида
8. Илмни сақлаш учун ёзиб бориш ҳақида
9. Илм одоблари ҳақида
10. Илм аллоҳ таоло розилиги учунгина бўлиши
11. Илмнинг асари абадий қолажак
12. Илм китобига илова
13. Мадрасага қатнайдиган халқ
14. Китоблар ва кутубхоналар
15. Кимё илми
16. Физика
17. Фалакиёт
18. Ҳисоб илми