Menu
Your Cart

«Иккинчи муаллим»

«Иккинчи муаллим»
«Иккинчи муаллим»
«Иккинчи муаллим»
йўқ
«Иккинчи муаллим»
«Иккинчи муаллим»
«Иккинчи муаллим»

«Иккинчи муаллим»

(грамматика ва тажвид қоидалари илова қилинган)

Инсонни яратиб, унга (дилидаги ўз фикрини) баён этишни ўргатган, Қуръонни аниқ-равон араб тилида нозил қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Одам ато фарзандларининг саййиди, пайгамбар ва расулларнинг охиргиси бўлган, араблардан келиб чиққан жаноби пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин!

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис салоту вассалом шундай деб марҳамат қиладилар:

Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўзи ўрганиб, бошқаларга ҳам ўргатганингиздир.

Шу мақсадда улуғ боболаримиздан бири, татар олими Аҳмад Ҳодий Мақсудий ҳазратлари томонидан ёзилган «Муаллим соний» китобини компьютерда қайтадан ёзиб чиқиб ва содда грамматик изоҳлар ва тажвид қоидалари билан тўлдириб халқимизга тақдим этишни ният қилдик. Юртимиз мусулмонларига дастурул амал бўлиб хизмат қиладиган «Ибодати исломия», «Шаръий ҳукмлар тўплами» каби китоблар ҳам Аҳмад Ҳодий Мақсудий ҳазратлари қаламига мансубдир.

«Муаллим соний» аслида Тошкент ва Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида чоп этилган ва халқимиз «Оқ Қуръон» ёки «Қозон босма Қуръон» деб атайдиган Қуръони карим китобини ўкишни ўргатишга мўлжалланган эди.

Кейинги пайтларда Саудия Арабистони ва бошқа араб давлатларида чоп этилган Қуръони карим китоблари ҳам юртимизга олиб келина бошланди. Айни чоғда улардаги Қуръони каримни тўғри ўқишни осонлаштиришга хизмат қиладиган баъзи белгиларнинг бизда бор бўлган «Оқ Қуръон»даги белгилардан бир қадар фарқ қилиши кўриниб қолди. Шунинг учун ушбу қўлланмани биз ҳозирда араб давлатларида чоп этилаётган Қуръони карим китобларига мослаб ўзгартирдик. Ёш ва улуғ ёшдаги Қуръони Карим илмини истовчилар араб давлатларида чоп этилган Қуръони Каримни ҳам бемалол ўқишлари учун қўшимча равишда араб тили фонетикаси ва тажвид қоидаларини ҳам мана шу рисолага киритишни лозим топдик. Чунки бу илмлардан хабардор бўлиш Қуръони Каримни фақат талаб даражасида ва чиройли ўқиш учун хизмат қилади.


Муаллиф: Аҳмад Ҳодий Мақсудий
Нашрга тайёрловчи: Мирқобил Обидқори ўғли Ҳасанҳожи
Номи: «Иккинчи муаллим»
Нашриёт: «Ғафур Ғулом»
Ҳажми: 64 бет
Сана: 2018 йил
ISBN: 978-9943-5013-4-8
Ўлчами: 60×84 1/8
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Иккинчи муаллим»
21 500 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 1325
  • Вазни: 0.18кг
  • ISBN: 9789943501348
Сотилган сони: 30
Кўрилган сони: 33476
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.