Menu
Your Cart

«Фарзанд тарбиясида буюк Мураббий»

«Фарзанд тарбиясида буюк Мураббий»
«Фарзанд тарбиясида буюк Мураббий»
Янги
«Фарзанд тарбиясида буюк Мураббий»
«Фарзанд тарбиясида буюк Мураббий»

«Фарзанд тарбиясида буюк Мураббий»

Кириш

Аллоҳнинг сўнгги элчиси ўлароқ юборилган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам барча замон ва маконларнинг пайғамбаридирлар. Шу сабабли у зотнинг сўзлари, феъллари ила баён этилган ҳаёт йўлларига доир барча нарса биз учун жуда қимматлидир. Ҳаётлари Қуръоннинг тимсоли бўлгани учун у зот босган йўлларга назар солиб, илоҳий хитобни амалда қандай қўллашни ўрганамиз. Чунки Яратган Роббимиз: «Ва албатта, сен буюк хулқ узрадирсан», «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди», деб марҳамат қилади. Инсон шу жиҳатдан назар солганда, Аллоҳнинг олдидаги бурчлари билан биргаликда ота-онаси, турмуш ўртоғи, дўстлари, барча мусулмонлар, бошқа дин вакиллари, ҳайвонот, наботот, атроф-муҳит билан муносабатда зарурий билимларни у зотнинг ҳаётларидан топади.

Биз бу китобимизда мўминлар учун ҳар жиҳатдан намуна бўлган севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан фақатгина бир қисмини қаламга олишни истадик. Шу мақсадда у зотнинг болалар билан муносабатларини классик манбаларимизга таяниб ўргандик. Изланишларимиз сўнггида барча мусулмонлар учун тўғри йўлни кўрсатадиган жуда кўп маълумотларга эга бўлдик. Кейинроқ эса буларни саралаб, ривоятларни ҳикоя ҳолига келтирдик ва сиз ўқувчиларга тақдим қилдик. Китобни тайёрлаш асносида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг болаларга муносабатлари ҳақидаги асли йўқ ривоятлардан фойдаланмадик. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севишимиз ва у зотни ҳаёт раҳбаримизга айлантириш учун уйдирма ривоятларга эҳтиёжимиз йўқ.

Иймон келтириш бахтини бизларга муяссар қилган Роббимизга ҳамдлар бўлсин. Яратган Зот билан ўртамизда элчи бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салому дурудлар бўлсин. Аллоҳнинг изни билан, бу асар охират сармояси ўлароқ амал дафтаримиздан жой олсин.

Анбиё Йилдирим
2021


Муаллиф:
 Анбиё Йилдирим
Таржимонлар: Мухлиса Козимий, Моҳинабону Бердалиева, Ситора Нарзуллаева
Нашриёт:
 «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси  
Ҳажми: 112 бет
Сана: 2024 йил 
ISBN: 978-9910-719-88-2
Ўлчами: 60×84 1/16  ‎
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 18 июлдаги 03-07/4303-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.

Мундарижа


Кириш 

Расулуллоҳнинг қучоғидаги болалар 

Чақалоқни ранжитмаган Расул 

Ёшларнинг юзини силаб эркалаган Пайғамбар 

Барча болаларни бағрига босган элчи 

Болаларга салом берган меҳрибон зот 

Болаларга гўзал мурожаат қилган йўлбошчи 

Бақириб уришмаган буюк зот 

Болаларнинг хатоларига мулойимлик билан ёндашган муаллим 

Болаларнинг калтакланишига чидай олмаган зот 

Ижтимоий одобни таълим берган муаллим 

Болалар билан ўйнаган, улар билан ҳазиллашган Пайғамбар 

Болаларнинг ўйинини бузишларига йўл қўймаган Расул 

Болалар билан қўл ушлашиб сайр қилган Пайғамбар 

Муҳаббатини изҳор қилган Пайғамбар 

Болаларга муҳаббати кимларнидир ҳайрон қолдирган Пайғамбар 

Болаларнинг кўнглини кўтарган зот 

Болаларга ҳадя улашган меҳрибон зот 

Болалардан изн сўраган мутавозе инсон 

Болаларнинг ҳаққига риоя қилган зот 

Болалардан ёрдам олган Пайғамбар 

Ёшларга иш ўргатган Набий 

Бемор болаларни зиёрат қилган Пайғамбар  

Болаларнинг дардини тушунган Расул 

Ҳар вақт болаларни дуо қилган набий 

Расулуллоҳни дуо билан ёд этмоқ бурчимиздир 

Ёш болаларни авайлаган қўмондон 

Етимларга ғамхўрлик қилишни тарғиб қилган Пайғамбар 

Ота-оналарни фарзандларига яхшилик қилишга ундаган Расулуллоҳ 

Фарзандлар орасини ажратмасликни буюрган насиҳатгўй 

Қиз фарзандларнинг тириклай кўмилишидан юраги ёнган меҳрибон ота 

Болаларнинг меросдан маҳрум қилинишига рози бўлмаган зот 

Она меҳри қандай бўлишини жуда яхши билган, қалби ўксик Расул 

Болаларнинг таълим-тарбиясига доим эътибор қаратган жамият раҳбари 

Билимли ёш болаларни имом этиб тайинлаган устоз 

Болаларга ҳеч қачон ёлғон гапирилмаслигини истаган мураббий 

Ёшларнинг ташқи кўриниши ҳақида қайғурган етакчи 

Болаларни кечаси кўчага чиқарилмаслигини хоҳлаган донишманд зот 

Болаларнинг ғавғолари кучаймаслигини хоҳлаган раҳбар 

Фарзандлар ота-оналарининг ҳаққини адо қилиши кераклигини зеҳнларга муҳрлаган мударрис 

Ўтганлар қабрини зиёрат қилишни канда қилмаган содиқ фарзанд 

Болалар томонидан шаҳар ташқарисидан тантана билан кутиб олинган улуғ зот 

Ҳадисларини болалар нақл қилган сўнгги Расул 

Иброҳим ва отаси 

Ҳазрати фотима ва у суянган чинор 

Икки ғунча ва боболари 

Ҳазрати Алий ва қайнотаси 

Анас ибн Молик ва суюкли Пайғамбари 

Расулуллоҳ ошиғи Абдуллоҳ ибн Умар 

Пайғамбаримиздан дуо олган Абдуллоҳ ибн Аббос 

Расули акрамнинг котиби Зайд ибн Собит 

Расулуллоҳ суйган бола: Усома ибн Зайд 

Бир суҳбат ила Расулуллоҳга ошиқ бўлган Абу Маҳзура 

Расулуллоҳ тинчлантирган болакай: Бишр ибн Ақраба 

Жаъфарнинг норасидаларига ғамхўрлик қилган давлат раҳбари 

Пайғамбар атрофидаги болакай: Абу Жуҳайфа 

Расулуллоҳни ранжитмаган Абу Айюбнинг фарзандлари 

Расулуллоҳнинг елкаларидаги холни ўйнаган Умму Холид 

Кўзлари ёшли жорияни уйига қадар кузатиб қўйган меҳрибон Пайғамбар 

Расулуллоҳдан ғамхўрлик кўрган қадди букик қизалоқ: Умома 

Пайғамбаримизнинг кўз ўнгида вояга етган Асъад ибн Зуроранинг етимлари 

Расулуллоҳ соғинчи  

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Фарзанд тарбиясида буюк Мураббий»
21 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 5171
  • Вазни: 0.40кг
  • ISBN: 9789910719882
Сотилган сони: 5
Кўрилган сони: 178
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.