«Савдогар саҳобалар ёхуд саодат асрида тижорат»


Бандаларининг ризқига кафил бўлган, уларга ҳар лаҳза неъматларини ёғдириб турувчи Раззоқу Карим Аллоҳга чексиз ҳамду санолар бўлсин!

Билмаганларимизни ўргатган, Аллоҳга қандай ибодат қилишимизни кўрсатиб берган йўлбошчимиз, беназир раҳбаримиз, бизга намуна ва ўрнак бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломларимиз бўлсин!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тарбиялаган, нубувват маёғида Қуръоннинг ҳаётбахш оятлари билан қиёмга келган, шу жиҳатлари билан ўзи Аллоҳдан рози бўлиб, Аллоҳ азза ва жалла ҳам улардан рози бўлган, исмларини билиб - билмаганимиз, рисолат бўстонининг гуллари бўлмиш барча асҳоби киромга саломлар бўлсин!

Саҳобаи киромларни ўзига намуна қилиб олган, энг катта ғам - ташвиши, мақсад ва орзулари ўша беназир инсонлар сингари динга амал қилиш ва амал қилдириш бўлган, шу улуғ ишга бел боғлаган барча мўмину мўминаларга саломлар бўлсин!

Тижорат ҳаётида пул топиш, бошқа ҳамкасблар билан рақаботбардошлик ва шунча нарсага қарамай, қалбни соғ - саломат муҳофаза қилиш, асраб - авайлаш осон эмас. Бир тижоратчи буни амалга ошириши учун қуйидаги қоидаларга қаттиқ аҳамият бериши лозим:


— Мустаҳкам ва тўғри ақидага эга бўлиш;

— Тижорат (савдо) фиқҳини теран ўрганиш;

— Садоқатли ва солиҳ дўстлар орттириш;

— Тижоратга Аллоҳни шерик қилиб олиш;

— Энг олий ҳақиқат бўлмиш ўлимни доим ёдда сақлаш


Булар мусулмон тижоратчининг доим ёдида, хаёлида ва қалбида бўлиши керак бўлган қоидалардир.


Аввало, мустаҳкам ва тўғри ақидага эга бўлиш лозим. Ақида ҳар нарсанинг пойдеворини ташкил қилгани боис, бу биринчи ўринга қўйилади.



Муаллиф:
 Муҳаммад Амин Йилдирим
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим
Нашриёт: «Nasim kutub»
Ҳажми: 256 бет 
Сана: 2023 йил
ISBN: 978-9943-9436-3-6
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекситон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 16 февралдаги 04-07/943 - сонли ҳамда 18 октябрдаги 04 - 07/7765 - сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Мундарижа

Сўзбоши

Муқаддима


Биринчи бўлим

Жоҳилят давридан саодат асригача тижорий ҳаёт

Макка – тижорат маркази

Ясриб Мадина бўлгунича кечган даврдаги тижорий муҳит

Ислом жамиятининг қурилишида бозорнинг ўрни

Ҳисба – Ислом дини тижорат соҳасига тақдим қилган ташкилот


Иккинчи бўлим

Тижоратчи Пайғамбар

Тижоратчи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам

Етим, чўпон, тужжор

Сармоя ва иқтидор ҳамкорлиги билан бошланган янги давр

Пайғамбаримизнинг Маккадаги ҳамкори

Пайғамбаримизнинг Мадинадаги тижорий ҳаёти

Қуръоний асослар

Набавий асослар


Учинчи бўлим

Тижоратчи Саҳобалар розияллоҳу анҳум

Ҳар соҳада устун саҳоба Абу Бакр Сиддиқ

Мусулмон тижоратчи Усмон ибн Аффон

Саховатда дарға тижоратчи

Талҳа ибн Убайдуллоҳ

Қаҳрамон, сахий тижоратчи

Абдурраҳмон ибн Авф

Аллоҳ билан тижорат қилган Суҳайб Румий

Ҳалол касб қилишда барчага намуна

Жобир ибн Абдуллоҳ

Инфоқда тимсол саҳоба Абу Талҳа

Ислом суворийси Миқдод ибн Амр

Уч тижоратчи саҳобия аёл


Тўртинчи бўлим

Саодат асридаги тижорий ҳаёт

Қуръондаги тижорий иборалар

Укоз бозорининг хусусиятлари

Эътифод ўрнига музораба

Макка кредит маркази сифатида

Тижорат карвонлари ва сотилган моллар

Карвонларнинг, тижорат йўлларининг хавфсизлиги

Карвонлар ўтадиган йўлларнинг ёритилиши

Қурайш тижоратчиларининг меҳмонхоналари

Тижорат сабабли кенг ёйилган Қурайш лаҳжаси

Бутлардан келган тушумларнинг Макка тижоратига таъсири

Исломдан олдин Маккадаги тижорат кўлами

Саодат асрида тижорий соҳадаги баъзи мол (товар) ва хизматларнинг қиймати

Мадина бозорида сотилган моллар ва уларнинг қиймати

Ал-ибил (الإبل) туя

Ал-хайл (الخيل) от

Ал-бақар (البقر) қорамол

Ал-ғонам (الغنم) қўй-эчки

Озиқ-овқат маҳсулотлари

Кийим-кечак турлари

Шахсий ёки уй анжомлари

Бинолар, ерлар


Хотима

Фойдаланилган адабиётлар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

«Савдогар саҳобалар ёхуд саодат асрида тижорат»

  • Нашриёт: «Nasim kutub»
  • Маҳсулот коди: 4595
  • Сотувда: Мавжуд
  • 59 500 сўм


Ўхшаш маҳсулотлар

«Ҳадис ва Ҳаёт» 11-жуз. Савдо, зироат ва вақф китоби

«Ҳадис ва Ҳаёт» 11-жуз. Савдо, зироат ва вақф китоби

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» т..

42 000 сўм

«Бозор ва унга боғлиқ масалалар»

«Бозор ва унга боғлиқ масалалар»

«Бозор ва унга боғлиқ масалалар»БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ    Бандаларига молиявий муомал..

16 000 сўм

«Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур»

«Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур»

«Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур»(Тўлдирилган қайта нашр)Динимизда иқтисодиёт борасида, инс..

50 000 сўм

«Аллоҳга чинакам бандалик»

«Аллоҳга чинакам бандалик»

«Аллоҳга чинакам бандалик»«Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз» Ушбу оятни ҳар ку..

53 000 сўм

«Муҳаммад Алайҳиссаломга муҳаббат» (Саҳобалар ибрати)

«Муҳаммад Алайҳиссаломга муҳаббат» (Саҳобалар ибрати)

«Муҳаммад Алайҳиссаломга муҳаббат»(Саҳобалар ибрати)Китоб кириш қисмидан ташқари бешта бўлимдан ибор..

51 000 сўм

«Аёллар Оламининг Султони Хадича» (Розияллоҳу Анҳо)

«Аёллар Оламининг Султони Хадича» (Розияллоҳу Анҳо)

«Аёллар Оламининг Султони Хадича» (Розияллоҳу Анҳо)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қуёш..

42 000 сўм

«Дорул Арқам»

«Дорул Арқам»

«Дорул Арқам»Таълим маскани тарихи (ваҳий нозил бўлиш жараёнида шахсият тарбияси)Маълумки, Дорул Арқ..

51 000 сўм

«Миллионер саҳобалар»

«Миллионер саҳобалар»

«Миллионер саҳобалар»Ушбу китобда кўплари йўқчилик ва очликни тотиб кўрган, лекин Аллоҳ таолонинг ин..

56 000 сўм

Muhammad Amin Yildirim, Муҳаммад Амин Йилдирим, Savdogar sahobalar yoxud saodat asrida tijorat, Абдуллоҳ Раҳим