




Янги





«Куллиёт»
Беназир шахс, қомусий аллома, салохиятли факих, хассос шоир, буюк тарихнавис, эзгу ниятли подшоҳ ва саркарда, сурати шох, қалби дарвиш инсон Захируддин Муҳаммад Бобурнинг олти жилдли Куллиёти тарихимизда биринчи марта нодир хазина ўлароқ тўлик шаклда мухтарам китобхонларга тақдим этилмоқда
Куллиётнинг 1-жилди назм Девони, туркий ва форсий шеърлар, маснавий ва номалардан иборат бўлди. 2-жилд икки муборак шариат ва тарикат китобидан улкан фиқҳий асари "Мубайян" ҳамда "Рисолаи Волидийя таржумуси"дан тузилди. 3-жилд шарафли илм таснифи саналган "Аруз рисоласи"дан таркиб топди. 4-жилд жаҳонга машҳур "Бобурнома" асарининг Фарғона даври воқеалари, 5-жилд Кобул даври воқеалари, 6-жилд Ҳиндистон даври вокеаларини ўз ичига олди.
1-жилд Девон шу маҳалгача юртимизда чоп этилган барча нусхалар билан қиёсланди, шеърлар жорий ёзувдаги ва араб имлосидаги мати билан ёнма-ён тақдим этилди. Араб имлосига асосланган кадимий туркий ёзувдаги матн фидойи бобуршунос олима Шафика Еркин нашр эттирган Девон нусхасига асосланди.
Куллиёт кенг китобхонлар оммасига, адабиёт ва илм-маърифат мухлисларига, шунингдек, нусхаларни киёсий ўрганувчи матншунос олимларга мўлжалланади.
Олти жилдли Куллиёт юртимиздаги файзли кутубхоналардан ҳамда китобсевар халкимизнинг оилавий китоб жавонларидан муносиб ўрин олади, деб ишонамиз.
Муаллиф: Заҳируддин Муҳаммад Бобур
Нашрга тайёрловчи, насрий баён ва шарҳлар муаллифи: Мирзо Кенжабек
Нашриёт: «Zilol buloq» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 1-жуз 600 бет, 2-жуз 480 бет, 3-жуз 592 бет, 4-жуз 324 бет, 5-жуз 400 бет,6-жуз 436 бет.
ISBN: 978-9943-7074-1-2
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ
«Куллиёт»
600 000 сўм
- Stock: Мавжуд
- Код: 5582
- Вазни: 5.21кг
- ISBN: 9789943707412
Сотилган сони: 0
Кўрилган сони: 280