Menu
Your Cart

«Чолиқуши»

«Чолиқуши»
«Чолиқуши»
йўқ
«Чолиқуши»
«Чолиқуши»

‎«Чолиқуши» ‎

  Умумтуркий ва жаҳон адабиётининг баркамол асарларидан бири бўлган "Чолиқуши" романи битилганига ҳам салкам 100 йил бўляпти. Забардаст турк адиби Рашод Нури Гунтекинқаламидан йўғрилган ушбу фасоҳатли асарнинг таниқли ёзувчи ва таржимон Мирзакалон Исмоилий томонидан қилинган ўзбекча таржимаси обидасининг мазкур нашрида аввалгиларини айнан такрорлаган ҳолда биргина "Қушотаси" манзили ўрнида Мармар денгизида мавжуд Қушадаси ороли (Қушлар ороли)нинг аслиятдаги туркча номини тиклаш баробарида арзимас услубий тузатишлар киритишга жазм этдик. Ушбу нашр мунис онахонларимиз, дилбар ва дилобар опа-сингилларимиз, умуман, ўзбек китобхонларига манзур бўлади деган умиддамиз.

    Аёлнинг изтироблари, аёлнинг оғриқлари. Аёлнинг оғир ўй-кечинмалари... Уларнинг тугал ечими ‎борми? Уни қандай муоммо доимо қийноққа солади? У кимдан тасалли топади? Бу саволларнинг ‎жавоби битта, у – муҳаббатдир!‎
     Муҳаббат мавзусига бағишланган асарларни миллати ва динидан, ёшидан қатьи назар, барча ‎бирдек севиб, кўзига ёш олиб, қаҳрамонни тақдирига ўзини ҳамдард қилиб ўкийди. Рашод Нури ‎Гунтекиннинг ушбу машҳур «Чолиқуши» асарини ҳам ҳудди шундай ҳиссиёт билан қўлга оласиз. ‎Унда бу туйғу ўзининг бутун қудратини биргина ожиза – чолиқуши тимсолида яққол ‎гавдалантириб беради.‎

Tуркчадан Мирзакалон Исмоилий таржимаси

Муаллиф: Рашод Нури Гунтекин 
Номи: «Чолиқуши» 
Нашриёт: «O‘qituvchi» 
Сана: 2018 йил 
Ҳажми: 456 бет 
ISBN: 978-9943-22-235-9‎
Ўлчами: 84×108 1/32‎
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Чолиқуши»
16 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 863
  • Вазни: 0.45кг
  • ISBN: 9789943222359
Сотилган сони: 12
Кўрилган сони: 20893
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.