Menu
Your Cart

«Телба»

«Телба»
йўқ

«Телба»

Телба: тўрт қисмдан иборат роман. Фёдор Достоевский / Рус тилидан Иброҳим Ғафуров таржимаси

Эътиборингизга ҳавола  етилаётган роман «Телба»ни турли миллатга мансуб минглаб, миллионлаб китобхонлар севиб мутолаа қиладилар. Нашриётимиз томонидаи тақдим этилаётган бу йирик асар 35 йиллик танаффусдан сўнг ўз ўқувчилари билан қайтадан дийдор кўришди. Асарнинг қиммати нимада? Нима учун Телба ни ўқиган китобхон даҳо ижодкор Достоевский ижодига қайта мурожаат қилишга ўзида кучли маънавий эҳтиёж сезади? Китоб қаҳрамони телба, дарвиш бўлган ҳолда ўқувчини қайси жозибаси билан ўзига тортади? Жавоблар бисёр. Ҳамма замонларда бўлган, ҳамма замонларда учрайдиган – манфаатпараст, бойликка муккасидан кетган жоҳиллар орасида яашаб, инсонийлик моҳиятини сақлаб қолган, одамларга ҳамиша ҳамдард бўлолган, буюк қалби билан яшаган князь Мишкин (телба) ҳаётининг ўта мураккаб ва мушкул дамларида зоҳра жуда гўл ва заиф кўринган қаҳрамонимизга қалбан муҳтожлик сезган Настасьяа Филипповна Аглая каби асарнинг таянч қаҳрамонлари мутолаа яакунига қадар ўқувчининг диққат марказида туради. Романнинг ёзилганига юз эллик йилга яқин фурсат ўтган бўлса-да, ундаги қалбни поклашга бўлган даъват, туйғуларни эъзозлаш, ҳар қандай шароитда ҳам ўзлигини йўқотмасдан яшаш кераклиги ҳақидаги таъкидлар, фикрлар китобни мутолаа қилган ҳар бир ўқувчи учун янгилик бўлиб қолаверади.

 

Муаллиф: Фёдор Достоевский

Номи: «Телба»

Нашриёт: «Янги аср авлоди» нашриёти

Сана: 2016 йил  

Ҳажми: 944 бет  

ISBN: 978-9943-27-785-4

Ўлчами: 84×108 1/32  

Муқоваси: Қаттиқ

 

 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Телба»
42 500 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 2128
  • Вазни: 0.88кг
  • ISBN: 9789943277854
Сотилган сони: 14
Кўрилган сони: 22179
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.