«Кўрлик»
Жозе де Соуза Сарамаго 1922 йил 16 ноябрда Португалиянинг Азиняга қишлоғида камбагал деҳқон оиласида туғилган. Кейинроқ Сарамогалар оиласи Лиссабонга кўчиб ўтган. Жозе қобилиятли бола бўлишига қарамай, молиявий қийинчиликлар туфайли ота-онаси уни гимназияда ўқита олмаган, шу туфайли 12 ёшли Сарамаго техника мактабида ўқий бошлайди. У токарлик бўйича таҳсилни тамомлагач, икки йил давомида автомеханик бўлиб ишлайди. Ана шу даврда унинг китоб ўқишга иштиёқи ортади, бўш вақтларида Лиссабондаги жамоат кутубхоналарига тез-тез бориб туради. Шу тариқа у аста-секин техника соҳасидан узоқлашиб, журналист, таржимон ва муҳаррир сифатида фаолият юрита бошлайди. Сарамаго ўзининг илк романини 1947 йилда нашр эттиради. Аммо адабиёт оламида ном қозониш учун узоқ вақт сабр билан ўз устида ишлашига тўгри келади. Ёзувчи кўплаб яхши асарлар муаллифи саналса-да, 1995 йили чоп этилган "Кўрлик" романи унинг қаламига мансуб чинакам дурдона асардир. Адиб 1998 йилда адабиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган. Нафақат Португалия, балки жаҳон адабиётининг етук намоёндаларидан бири ҳисобланмиш Жозе Сарамаго 2010 йили 87 ёшида вафот этган.
Муаллиф: Жозе де Соуза Сарамаго
Таржимонлар: Шаҳзод Шодмон, Гўзал Рўзиева
Нашриёт: «Inson»
Сана: 2026 йил
Ҳажми: 284 бет
ISBN: 978-9910-8827-5-3
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
- Stock: Сотувда бор
- Код: 5939
- Вазни: 0.54кг
- ISBN: 978-9910-8827-5-3