«Мусулмон – мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган одамдир»
Хоҳлаймизми йўқми бугун кўпчилигимиз йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаётганидан азият чекамиз. Уйдан кўчага чиқиб то манзилимизга етиб олгунча бир марта бўлса ҳам дилимиз хира бўлмасдан қолмайди. Бунга йўлдаги тартибсизликлар, транспорт эгалари ёки пиёдаларнинг қоидаларни бузишлари ва бошқа омиллар сабаб бўлмоқда. Шунчаки асабимиз бузилгани майликуя, кўплаб инсонлар айнан транспорт воситаларидан нотўғри фойдаланилгани учун ҳаётдан эрта кўз юмаётгани одамни янада сергак торттиради...
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қорининг қаламларига мансуб ушбу китоби юқоридаги муаммоларга ечим ўлароқ битилган десак адашмаймиз. Ундда Қуръон ва ҳадисда келтирилган йўл ҳаракатига оид ҳукмлар, аёлларга оид маслаҳатлар, дунё уламоларининг айнан ушбу мавзуга доир чиқишлари ҳақида сўз юритилади. Китоб сўнггида эса муаллифнинг хулосаси келтирилади.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон – мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган одамдир», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Ҳадисда келтирилганидек йўл ҳаракти қоидаларига энг биринчи ўринда ўзини мусулмонман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматиман деган инсон амал қилиши керак. Чунки унинг йўл қоидаларига бўйсунмасдан, уни бузиб ҳаракатланиши оқибатида одамлар зиён кўрар экан, юқоридаги ҳадисга зид амал қилаётган бўлади.
Изоҳ қолдириш