Устозлар қайси китобларни тавсия қилади?
1. Исмоил Муҳаммад Содиқ:
«Мукаммал саодат йўли» китобида бир мусулмон учун ҳаётнинг энг муҳим жабҳалари жамланган.
Уни ўқиган инсон Исломнинг бу дунё ва охиратда саодатга бошлайдиган йўл эканини янада теран англайди.
2. Аброр Мухтор Алий:
200 саҳифага ҳам етмайдиган бу китобда 200 йиллик умрга тенг баракали ҳаёт йўли акс этган.
Унда ҳазратнинг босиб ўтган йўллари ва қисқа умрда қандай улкан ишларга эришиш мумкинлигини кўриш мумкин.
3. Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид:
Одамлар «Ўткан кунлар» романини нега қадрлашади? Чунки Қодирий романни қалб амри билан ёзган, қалбдан чиққан нарса эса қалбга етиб боради. «Ўткан кунлар» асарини ўқимаган одам ўзбекман демаса ҳам бўлади. Агар ўзбек бўлса, албатта ўқиши керак
4. Анвар Аҳмад:
«Мабдаъул қироат» араб тилини осон шаклда, босқичма-босқич ўрганишга ёрдам берадиган ажойиб китоб.
Уни ўқиб бўлгач, араблар ёзган китобларни бемалол ўқишга ўтиш мумкин.
5. Яҳё домла Убайдуллоҳ ўғли:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг икки жузлик «Яхшилик ва силаи раҳм» китоби ХИИ аср аввал Ҳусайн ибн Ҳасан ал-Марвазий томонидан ёзилган асар асосида тайёрланган. Ҳазрат ушбу асарни йиллар давомида суҳбатларда шарҳлаб, кейинчалик китоб шаклига келтирганлар. Унда ота-онага яхшилик, фарзанд тарбияси, қариндошлик, етимпарварлик ва қўшничилик каби муҳим мавзулар ёритилган.
6. Шуҳрат Қаюмов:
«Соҳилсиз денгиз» мени шу қадар ўзига ром қилдики, ҳаётга бошқатдан келгандай бўлдим.
Ҳаёт нақадар гўзал эканлигини яна бир бор англадим, бутун ғам-ташвишларим ариди.
«Мукаммал саодат йўли» — 78 000 сўм
«Исломга бағишланган умр» — 37 000 сўм
«Ўткан кунлар»— 135 000 сўм
«Мабдаъул қироат» — 55 000 сўм
«Яхшилик ва силаи раҳм» — 125 000 сўм
«Соҳилсиз денгиз» — 43 000 сўм
Китобларни «Hilol-Nashr» дўконларидан сотиб олишингиз ёки hilol.uz сайтимиздан буюртма беришингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш