«Устозлар билан мутолаа» лойиҳасининг 10-сони бўлиб ўтди
Бугун «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 188-сонида устоз Анвар Аҳмад билан «Руҳий тарбия» китоби асосида суҳбат ўтказилди.
Тадбир аввалида Эркин Малик Сурхандарёнинг Саросиё туманида янги очилган халқ кутубхонаси ҳақида маълумот бердилар.
Шундан сўнг Анвар Аҳмадга сўз берилди. Устоз китобдаги «Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашдан кўзланган мақсад» мавзуси ҳақида сўзладилар.
Тадбир ўртасида анъанага кўра савол-жавоб ўтказилди. Тўғри жавоб топганларга «Бозор ва унга боғлиқ масалалар» китоби ҳадя қилинди. Навбатдаги суҳбатга «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг 11-жузидаги «Ростгўйлик ва карамли бўлиш» номли бобдан бошлаб ўқиб келиш вазифа қилинди.
Суҳбатнинг иккинчи қисмида китобдаги «Банданинг ўзгалар билан алоқасини ислоҳ қилиши» номли бўлими ўқиб, шарҳ қилинди.
Тадбир Қуръони Карим тиловати ва дуолар билан ниҳоясига етди.
Кейинги ҳафта «Маснавийхонлик дарслари» суҳбати бўлиб ўтади.

Изоҳ қолдириш