«Тафсири Ҳилол» китоби ҳақида суҳбат бўлиб ўтди
Бугун «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 211-сонида «Устозлар билан мутолаа» лойиҳасидаги янги йўналиш — «Тафсири Ҳилол» асари ҳақида иккинчи суҳбат ўтказилди.
Тадбирни Қамариддин Бекмуҳаммад олиб бордилар.
Устоз Эркин Малик очиб бердилар.
Суҳбат аввалида Яҳё домла тафсир илми, тафсирнинг турлари, дунёга машҳур тафсирчиларнинг йўналишлари ҳақида маълумотлар бердилар.
Нутқдан сўнг одатдаги савол-жавоб ўтказилди. Тўғри жавоб топганларга Яҳё домла Абдураҳмоннинг «Дангасалик: сабаб ва ечимлар» китоби ҳадя қилинди.
Шундан сўнг тингловчилар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича устозга саволлар йўлладилар.
Суҳбат Қуръони Карим тиловати билан ниҳоясига етди.
Бугунги тадбир сизга қандай фойда берди?
Кейинги ҳафта 21 апрель сешанба куни 14:00 да «Маснавийхонлик дарслари» бўлиб ўтади.

Изоҳ қолдириш