«Соҳилсиз денгиз» китоби ҳақида суҳбат бўлиб ўтди

Бугун «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 187-сонида Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг қаламларига мансуб «Соҳилсиз денгиз» китоби ҳақида суҳбат ўтказилди.

Суҳбатни Ёрқин Халил, Қамариддин Бекмуҳаммад ва Абдулазиз Муҳаммад олиб бордилар.

Тадбирнинг биринчи қисмида китоб ҳақида, унинг муаллифи ҳақида сўз борди.

Суҳбат ўртасида одатдагидек, савол-жавоб ўтказилиб, тўғри жавоб берган иштирокчиларга «Соҳилсиз денгиз»  китобининг янги нашри ҳадя қилинди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида тингловчилар томонидан китоб ҳақидаги фикрлари тингланди. Энг яхши фикр соҳибларига ҳам «Соҳилсиз денгиз» китоби тақдим этилди.

Тадбир хайрли дуолар билан якунига етди.

 Кейинги ҳафта «Руҳий тарбия» китоби ҳақида суҳбат бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, «Соҳилсиз денгиз» китобининг янги нашри пайшанба кундан барча дўконларимизда сотувга чиқади. Шунингдек, hilol.uz саҳифасидан ҳам буюртма беришингиз мумкин.