13 okt
«Сийрати набавия» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
Кеча сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддин томонидан таржима қилинган «Сийрати набавия» (Макка даври) китобининг тақдимоти ўтказилди.
Тадбирга китоб таржимони устоз Абдул Азим Зиёуддин, китоб муҳаррирлари Абдуғафур Искандар ва Озод Мунаввар устозлар ташриф буюришди.
Тадбирни устоз Эркин Малик очиб бердилар.
Шундан кейин муҳаррирлар нутқ сўзлаб, китобни таҳрир қилишдаги ҳаракатлари, китобдаги нозик нукталар борасида ўз фикрларини билдиришди.
Taqdimot davomida одатдаги савол-жавоб ўтказилди. Тўғри жавоб топганлар учун устознинг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт» китоби ҳадя қилинди. Кейинги суҳбатга «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласидаги 15-жузининг 43-бетидан бошлаб ўқиб келиш вазифа қилинди.
Савол-жавобдан сўнг устоз Абдул Азим Зиёуддинга сўз берилди. Устоз «Сийрати набавия» китобининг таржима жараёни, китоб муаллифи, шайх ҳазратларининг сийрат илмига эътиборлари борасидаги фикр-мулоҳазаларини тингловчилар билан бўлишдилар.
Тадбир режасида китобхонлар ўзларини қизиқтирган саволларга устоздан жавоб олишлари ҳам киритилган, бир неча саволларга Абдул Азим Зиёуддин устоз жавоб бердилар.
Тадбир дуолар билан ниҳоясига етди. Янги китоб барчамизга муборак бўлсин!
Келаётган шанба, 17 октябрь куни соат 14:00 да «Энг осон шарҳ» китобининг тақдимоти бўлиб ўтади. Кейинги ҳафта сешанба куни эса ўзбек тилига бағишланган тадбир ўтказилади.

Изоҳ қолдириш