Рабиъул аввал ойида қандай китобларни ўқиш керак?
Бутун оламларга раҳмат бўлган, ахлоқларни камолига етказиш учун юборилган Пайғамбар Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиъул аввал ойи кириб келди. Мусулмонлар орасида худди Рамазонда Қуръони Каримни кўпроқ ўқишга ҳаракат қилганимиздек, Рабиъул аввал ойида сийрат ҳақида кўпроқ маълумот олиш анъанаси урф бўлган.
Инсон яхши таниган одамини яхши кўра олади. Агар бир одамни яхши кўраю, уни яхши танимаса, у одамнинг даъво қилаётган муҳаббати нуқсонли бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга муҳаббатимиз ҳам комил ва чин бўлиши учун У зот алайҳиссалом ҳақларида кўпроқ билишимиз, танишимиз зарур. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бизга сийрат ҳақида ёзилган китоблар, устозларнинг суҳбатлари ўргатади.
Қуйида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларини ёритувчи, У зот алайҳиссаломнинг васфлари, фазилатлари ҳақида ёзилган китобларни тавсия қиламиз. Ўзимизга маъқул келган китобларни мазкур ойда мутолаа қилиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада яқинроқ танишга, бунинг ортидан эса У зот алайҳиссаломга муҳаббатимиз камолига етишига ҳаракат қилайлик.
Аллоҳ таоло 1445-йилги Рабиъул аввал ойини барчамиз учун муборак қилсин!
1 Изоҳлар
Siyrat
Изоҳ қолдириш