«Нурул-яқийн» китоби иккинчи жузининг тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддин томонларидан академик таржима ва таҳқиқ қилинган, илмий изоҳлар билан бойитилган «Нурул-яқийн» китобининг тақдимоти ўтказилди.

Тадбирга китоб муҳаррирлари Абдуғафур Искандар, Озод Мунаввар, тақриз муаллифи, Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Баҳодиржон Баҳромжон ўғли ташриф буюришди.

Тадбирни устоз Эркин Малик очиб бердилар.

Сўнг устоз Абдул Азим Зиёуддинга сўз берилди. Устоз «Нурул-яқийн» китобининг иккинчи жузи таржима жараёни ҳақида нутқ сўзладилар.

Шундан кейин қолган меҳмонлар тақдимоти бўлаётган китоб ҳақида ўз фикрларини тингловчилар билан бўлишдилар.

Тадбир давомида китобхонлар томонидан келган саволларга устоз Абдул Азим Зиёуддин жавоб бердилар.

Тадбир дуолар билан ниҳоясига етди.