Робиъул аввал ойи муборак бўлсин!
Барчангизга Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган Рабиъул аввал - Мавлид ойи муборак бўлсин! Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсинки, ушбу ой келганда хурсанд бўлиб кутиб оладиганлар қаторида қилди.
Рабиъул аввал ойида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар доимгидан кўпроқ эслаш, муборак сийратларини ўрганиш, У зотнинг гўзал хулқларини ўзимизда жонлантиришга ҳаракат қилиш, У зот қолдириб кетган илму меросларини ўрганиш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Ушбу ҳайрли ишда Сизларга «Hilol» нашриёти ҳам камтарона ҳиссаларини қўшишга бел боғлади.
Танлов, сийратга оид янги китоблар нашри, электрон китоблар, чегирмалар... Қисқа қилиб айтадиган бўлсак саҳифаларимизни кузатиб боринг, янгиликларимиз бисёр!
Бу йилги Рабиъул аввал ойини ҳар доимгидан кўра эсда қоларли тарзда ўтишига ҳаракат қилинг. «Hilol» нашриёти эса Сизнинг яқин ҳамроҳингиз бўлади иншааллоҳ
Изоҳ қолдириш