Оддий ва совғабоп нашр. Фарқи нимада?
Нашриётимиз
томонидан чоп қилинган «Бахтиёр оила», «Иймон», «Кифоя», «Қуръони Карим
маънолар таржимаси», мусҳафи шариф ва бошқа китоблар ҳақида биласиз, эшитгансиз.
Энди худди шу ва
бошқа бир қатор китоблар совғабоп кўринишда ҳам чоп қилингананини
билармидингиз? Кўпинча китобхонлар юқоридаги китобларнинг совғабоп нашрини
кўриб, нархи қиммат бўлиб кетганини айтишади, эътироз билдиришади. Қуйида шу
ҳақида қисқа маълумот бериб ўтмоқчимиз.
Тепада мисол
қилиб келтирган китоблар нашриётимиз томонидан совғабоп кўринишда ҳам чоп
қилинган. Иккала нашрнинг ҳам ичи, яъни маълумотлари бир хил бўлади. Фақат
китобнинг муқоваси совғабоп қилиб ишланади, баъзи китобларга махсус қути ҳам
ишлаб чиқарилади.
Совғабоп кўринишда чоп қилинадиган китобларга безаклар билан, зар билан ишлов берилади, алоҳида қўл меҳнати сарф қилинади, қути учун ҳам алоҳида қўшимча маҳсулотлар ишлатиалди. Шу ва бошқа омиллар сабаб совғабоп кўринишда чоп қилинган китобнинг оддий нашридан нархи қиммат бўлади.
Ҳадябоп китобларни чоп қилишдан мақсад нима, деган савол хаёлингизга келган бўлса, келинг, жавоб бериб ўтайлик.
Биламиз, китобхон учун энг яхши ҳадя, албатта, китоб. Исталган киши ҳадяни гўзал кўринишда яқинига тортиқ қилишни истайди, ўзи ҳам шундай кўринишда ҳадя қабул қилса, кўпроқ хурсанд бўлади. Китоб ҳам совғабоп кўринишда бўлса, ҳадя қилинаётган одамнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлади. Мана шу сабаб туфайли нашриётимиз кўпчилик китобхонларга манзур бўлган, ўзида жамлаган мавзулари долзарб бўлган китобларни яқинларга ҳадя қилмоқчи бўлганлар учун совғабоп кўринишда ҳам нашр қилади.
Сўзимиз якунида танловни ўзингизга қолдирамиз, икки хил турда нашр қилинган китоблардан бирини харид қилмоқчи бўлсангиз, хоҳласангиз совғабоп нашрини, хоҳласангиз оддий нашрини харид қилишингиз мумкин.
1 Изоҳлар
Ajoyib
Изоҳ қолдириш