Бухорода «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 2-сони бўлиб ўтди
Тадбирда Бухоронинг севикли фарзанди, Бухородаги «Чор Бакр» масжиди имом-хатиби устоз Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғли ва islom.uz ва «Hilol-nashr» нашриёти сухандони Қамариддин Бекмуҳаммад меҳмон бўлдилар.
Лойиҳамизнинг ушбу сони аввалги суҳбатда вазифа қилинган Имом Бухорий ҳазратларининг ҳаётларига бағишланди. Устоз буюк бобомизнинг ҳаётлари, қолдирган мерослари борасида қимматли маълумотлар билан ўртоқлашдилар.
Шундан сўнг суҳбатга ташриф буюрган китобхонлар ўзларининг қизиқтирган саволларига устоздан жавоб олишди.
Бухородаги «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг навбатдаги суҳбати октябр ойида бўлиши режа қилинди. Ушбу сондан шайх ҳазратларининг «Ижтимоий одоблар» китобини ўқиш бошланади.
Аллоҳ таоло суҳбатларни давомий ва манфаатли қилсин!
Изоҳ қолдириш