«Ҳидоят далиллари» китоби ҳақида суҳбат бўлиб ўтди


Бугун «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 200-сонида Нозимжон Ҳошимжон домла билан «Ҳидоят далиллари» китоби ҳақида суҳбат бўлиб ўтди.

Меҳмонимиз суҳбат аввалида китоб ҳақида, китобда олға сурилган фикрлар, китоб кўпроқ қайси мавзуда битилгани ҳақида маълумот бердилар.

Шундан сўнг китобни қай тартибда ўқиш ҳақида, китобдаги маълумотларни эслаб қолиш учун ёрдам берадиган амалий кўрсатмалар билан бўлишдилар.

Тадбир ўртасида анъанага кўра савол-жавоб ўтказилди. Тўғри жавоб берганларга «Ҳидоят далиллари» китоби совға қилинди. Навбатдаги суҳбатга  «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг 12-жузининг 10-бетидан ўқиб келиш вазифа қилинди.

Суҳбатнинг иккинчи қисмида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга Нозимжон Ҳошимжон домладан жавоб олдилар.

Тадбир Қуръони Карим тиловати ва дуолар билан ниҳоясига етди.

Кейин ҳафта «Устоз» (устозга нисбатан 50 одоб) ва «Исломда саломатлик»  китобларининг тақдимоти бўлиб ўтади.