«Heidelberg Speedmaster» ишга тушди


«Hilol Nashr» нашриёти доимо китобхонларга сифатли ва тезкор хизмат кўрсатишни мақсад қилиб келган. Шу йўлда нашриётимиз замонавий технологиялар билан ҳам қадам ташламоқда.

Ўткан ҳафтада нашриётимизга Германияда ишлаб чиқарилган босма ускунаси «Heidelberg Speedmaster» (102-10) келтирилди ва ишга тушди.

Ушбу ускунани илк бор ишга туширишда улуғ устозларимиздан, тожикистонлик дин арбоби, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг дўстларидан бўлган шайх Ҳожи Акбар Тўражонзода ташриф буюриб, дуолари билан бошлаб бердилар.

Янги Heidelberg Speedmaster ускунаси:

- Бир вақтнинг ўзида 10 хил ранг билан босиб чиқариш имкониятига эга;

- Босма жараёнини анча тезлаштиради;

- Аввал бир неча босқичда бажариладиган ишларни битта жараёнда якунлаш имконини беради (аввалги ускуна варақнинг биринчи олдини, кейин орқасини чоп қилган бўлса, бу ускуна бир вақтнинг ўзида ҳам олдини, ҳам орқасини чоп қилади);

- Китоб ва рисолаларни янада сифатли, тиниқ ва жозибадор қилиб чиқаради.

Аллоҳнинг инояти билан эндиликда «Hilol Nashr» нашриёти китоблар ва буюртмаларни янада тезроқ ва сифатлироқ тарзда тақдим этади, китобхонларга қулайлик ва сифат улашади, деб умид қиламиз.