Бугун «Маснавийхонлик дарслари»нинг 37-суҳбати бўлиб ўтди

Суҳбатга устоз Мирзо Кенжабек домла ташриф буюрдилар. Тадбирни Қамариддин Бекмуҳаммад олиб борди.

Тадбирга ташриф буюрган тингловчилар учун «Ҳилол» журналининг охирги 2(71)-сони  ҳадя қилинди.

Суҳбатда «Маснавийи маънавий» китобидаги доим Аллоҳ таолони кўриб тургандек ибодат қилиш ҳақида ёзилган байт шарҳ қилинди.

Одатдаги савол-жавобда тўғри топганлар учун янги «Закий»  деб номланган араб тилида ўқиш асослари ва «Project management ёки лойиҳалар бошқаруви»  китоби ҳадя қилинди. Навбатдаги суҳбатга «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг 10-жузидаги «Ҳажнинг фарз бўлиш шартлари» номли бобдан бошлаб ўқиб келиш вазифа қилинди.

Кейинги ҳафта сешанба куни тил байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтади.