«Сиз айтган майда ишларни ўз эгалари — майда одамлар қилишади!»


Тожикистонлик диний олим Aкбар Тўражонзода шундай дейди:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари юртдан кетиб қолган пайтларида у киши билан четда, муҳожиротда кўришиб қолдим. Ўша пайт мен ҳам юртимда эмасдим. Ул кишимга савол бердим:

- Ҳазрат, бир неча йилдан буён бошқа ерларда юрибсиз. Нега ҳеч юртингиз ҳақида танқидий фикрларингизни айтмайсиз?!

Мен ўзим ўша пайтлари ўз диёрим ҳақида қаттиқ гаплар айтиб юрардим. Саволимга Шайхнинг жавоби кучли бўлди:

- Бизга буюрилган ва биз қилишимиз лозим бўлган иш — диннинг ғами. Сиз айтган майда ишларни эса ўз эгалари — майда одамлар қилишади!


Бу гап менга тарсаки эди. Шундан кейин мен ҳам асосий юмушга бел боғладим.