Имом Моликка ёрдамчи бўлган қизлари


Aллоҳ таоло Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳга Мадинаи Мунаввара имоми даражасини насиб қилди. У Мадинаи Мунавварада яшаб, талабалардан ҳадис эшитар ва уларга ҳадис айтар эдилар. У кишининг Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган қизлари бўлиб, улар парда ортида ўтириб, ҳадис дарсида иштирок этишар ва баъзан ибора ҳам ўқишар эди. Дарс мобайнида бирор киши иборани ўқишда хатога йўл қўйса, қизлар парда ортидан икки таёқни бир-бирига уриштириб, овоз берар эдилар. Шу тариқа Имом Молик иборани ўқишда камчиликка йўл қўйилганини билиб олар эдилар.


Мана, етук шахслар ортида аёл меҳнати ётиши ушбу воқеада яна бир бор намоён бўлмоқда. Имом Моликнинг қизлари ёшларга таълим-тарбия беришда отасини ёрдамчиси бўлганлар. Субҳаналлоҳ!